View in Telegram
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиим Янги қисса Ўлжа 1-қисм Дилдора кўча ҳовлиларни супуриб кирганида ҳали кун ёришмаган эди. Уйлари қишлоқ марказидаги катта кўчанинг юзида жойлашган. Йўлнинг нариги бетида у ўқиган мактаб ва ундан сал нарида қишлоқ масжиди жойлашган. Ҳадемай, Ҳайит номозини ўқишга одамлар ўта бошлайди. Отаси билан иккита акаси аллақачон дўконнинг ташқарисига "мол" ларни ёйишни бошлаб юборишибди. Ҳа, бугун байрам, савдо одатдагидан анча яхши бўлади. Отаси икки кундан буён шаҳарга, бозорга қатнайди. Кеча алламаҳалгача хўрозқанд ва совғабоп ўрамдаги ҳолваларни расталарга тахлаб чиқишди. Онаси ўчоқда сут пишираётган экан, косаларни олиб чиқди. Ҳаммалари шошилиб нонушта қилдилар, ҳар ким ўзича тезгина юзига фотиҳа тортиб, ишига югурди. Кун ёриша бошлади. Савдо қизғин. Акаларининг қўли - қўлига тегмайди. Отасининг кайфияти аъло. Дилдора ҳар кунги одати бўйича ҳамма уйларнинг ойналарини очиб ҳавосини янгилади, қўлига супурги олиб шошмай супура бошлади. Бугун ҳайит байрами. Бироздан кейин, қизлар саф-саф бўлиб "келин кўрар" га ўтишади. Шу хаёллар билан очиқ деразадан ташқарига бир назар солиб қўйди. У "келин кўрар"га бормайди, уялади, маҳалланинг янги келинлари ўзидан тўрт -беш ёш кичик қизлар. Ҳамроҳ бўладиган дугоналари ҳам аллақачон иккита учта болали бўлиб улгуришган.Ҳали замон ота уйларига келишса, Дилдорани йўқлаб чиқиб қолишар. Аммо улар билан суҳбат аввалгидай қовушмайди. "Тўй қачон" дан нарига ўтишмайди. Қайдан билсин, тўй қачон... Онаси фотиҳаликка бормоқчи эди, бир қозон мошхўрда солиб кетибди. Дилдора райҳон тўғраб, янги ивитилган қатиқдан идишларга солиб, отаси ва акаларини тушликка чақирди. Аваз ўғилларига тезроқ овқатланиб, дўконга қайтишини тайинлади. Отаси қўлларини Дилдора берган сочиққа артиб: "Ўзинг ҳам ичмайсанми?"-деб косага қошиқ солди. Шу пайт онаси эшикдан кира солиб жаврай кетди :" Ҳеч бўлмаса бугун шу зормандани сотманг, номусга ўлдику одам. Ҳайит куниям томоғи тақилламай ўлсин, шу пиянисталарни ". Дилдора онасининг қўлидан тоғора тугилган дастурхонни олди. " Овқатниям заҳар қилдинг,-Аваз қўлидаги қошиғини зарб билан косага солди,- Шуни орқасидан еб -ичиб ўтирипсан, хотин, бировдан кам бўлмай ,ээ ношукур "-юзига жаҳл билан фотиҳа тортиб, ўрнидан турди. Зебо қимирламай ўтираведи. Кейин ўзига ўзи гапиргандай:" Бировдан кам бўлмай эмиш, одамларга ўхшаб битта тўй қилдимми, болларимни олди ўттизга чиқди. Қизим тенгилар уч -тўртта болали бўлди"-оҳангида йиғи эмас ғазаб бор эди, аммо кўзларида шашқатор ёш. https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily