Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun skidka hikoya narxi 10.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi! Oʻqimoqchi boʻlganlar sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi. Murojaat uchun 👉@A_lixan
Нилуфар бугун имтиҳони йўқ бўлгани учун касалхонага йўл олди. У бу касалхонада салкам тўрт йилдан бери доктор ёрдамчиси бўлиб ишлайди. Доктор ҳам бегона эмас, курсдоши Беҳрузнинг опаси. Нилуфар ишга кирганида Нигора укасининг у билан курсдошлигини, унда кўнгли борлигини билмасдан, келин қилиш ҳақида ўйларди. Ҳаммасини билгач, бундан энг кўп қувонган ҳам у бўлди. Ахир, Нилуфар кўз олдида. Унинг тарбияли, одобли, хушмуомала қиз эканлигини кўриб, амин бўлган. — Ассалому алайкум Нигора опа, — Нилуфар ишга келиши билан биринчи бўлиб ҳам устозидек, ҳам опасидек кўрадиган докторининг олдига кирди. — Ваалейкум ассалом, яхши келдингизми? Ўқишлар, имтиҳонлар қийнаб қўймаяптими? — Нигора уни очиқ чеҳра билан кутиб олди. — Йўқ, ўзим севган касб бўлгани учунми қийинчиликлари ҳам билинмайди. — Баракалла! Ҳақиқий жонкуяр доктор шунақа бўлади. — Анора келмадими? — кийим илгичдаги оқ халатга қараб қўйганча сўради. — Ҳозир йўлда экан, келаяпди. Ҳар сафар келганингда биринчи бўлиб уни сўрасан, — Нигора опа кулиб қўйганча, — унга нисбатан меҳринг ўзгача. — Ҳа уни жуда яхши, — Нилуфар Анорани ўйлаб жилмайди. — Буни сабабини билсам бўладими? — Қулай пайти келганда ҳаммасини айтиб бераман. Чунки буни тарихи узун, — Нилуфар айбдорона кулимсираганча ўрнидан тураркан, — мен беморлардан бир хабар олиб чиқай. — Кеча аппендицит бўлиб келган бемор бор экан. Унинг ярасини кўриб, шунга қараб дори қўйиш керак. — Кечаям навбатчиликда қолганмидингиз? — Йўқ, Мажидов эди навбатчиликда. Беморни у операция қилибди. Қараб қўйишимизни тайинлаганди. — Хўп, унда биринчи бўлиб ўша бемордан хабар оламан, — Нилуфар сочларини йиғиб, устига оқ халатини кийди, — бемор нечинчи палатада? — Сал олдин 3-палатага олгандик. — Тушунарли, — Нилуфар керакли нарсаларни олиб, беморлардан хабар олишга чиқди. Биринчи навбатда Нигора опа айтган беморни олдига ўтди, — хайрли тонг, — эшикни очиб, чиройли табассум билан палатага кириб келдию, каравотда ётган Сарварга кўзи тушиши билан бир сония ўзини йўқотиб қўйди, — ахир бу...у...
Бир бола отасидан: - Қандай қилиб хақиқий эркак бўлиш мумкин- деб сўраб қолди. Отаси: - Имтихондан ўтиш керак. - Қандай қилиб. - Масалан, ўрмон ичкарисида бир кеча қолишинг мумкин. Қўрқмасанг хақиқий эркак деб хисоблайман. - Ман қўрқмайман, кетдикми? Болани отаси ўрмон ичкарисига олиб кирди. Уни кўзини латта билан бойлаб деди: - Агар хақиқий эркак бўлмоқчи бўлсанг, кўзларинг бойланган холатда бир ўзинг ўрмонда туни билан ўтириб чиқишинг керак. Эрталаб биринчи қуёш нурини кўзинг сезмагунча белбоғни ечмайсан. Қўрқмасдан сабр қилиб ўтирасан. Шунда сен хақиқий эркак бўласан. Ота ўғлига омад тилаб хайрлашди. Бола ёлғиз қолди. Қоронғу тушганда хар хил овозлар эшитила бошлади. Йиртқич хайвонлар овози, уккини сайраши қўрқинчли эди. Ана ёнидан нимадир ўтди. Юраги хапқирап эти бир сесканди. Ниманидир баргларни шитирлатиб босганини қулоғи аниқ эшитди. Ёмғир қўйворгани чатоқ бўлдида. Хамма ёғидан сув ўтиб кетди. Совуқ. Қўрқинчли. Қоронғу тун. Лекин бола қўрқмаслиги керак. У хақиқий эркак бўлишни жудаям истайди. Бола қўрқсада туни билан сабр қилиб чидаб ўтирди. Тонг отди. Кўзи қуёшни сезди. Шунда хурсандчиликдан кўзидан белбоғни олди. Олди-ю, рупарасида турган, кечаси ёмғирдан усти хўл бўлиб кетган отасига кўзи тушди. Ха, отаси туни билан ўғли олдида, уни химоя қилиб ўтирганди. Бола буни билмаганди ҳам.
Менга ўта кетган даражада разиллик қилишди. Йигитимни бир дўсти бор эди. Бирга ишлашарди. Исми Баҳодир. У йўқлигида у бу келтириб берарди баъзан. Сира ёмон ҳаёлини сезмагандим. Бир куни сув жўмраги бузилиб қолди. Уста дейманми деб чақирдим... Ҳаётимдаги энг катта хатойим бўлди шу... Келиб тузатди. Кетаётган пайти ҳайрлашмоқчидек қайрилгани ёдимда... У ёғини эслолмайман... У ифлос чиркин ниятига...
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
📝Нью-Йорклик бир таксичи ўз саҳифасига қуйидаги воқеани ёзади: Чақирув бўйича айтилган манзилга етиб келиб, сигнал чалдим. Бир неча дақиқа кутиб турдим. Уйдан ҳеч ким чиқмади. Қайта сигнал чалдим. Бу ўша кунги охирги рейсим бўлганлиги учун кетиб юборишни ҳам ўйладим. Лекин, аксинча, негадир машинадан тушдим-да, уй олдига бориб, эшикни тақиллатдим. «Бир дақиқа» — кекса аёлнинг хирилдоқ овози келди. Товушидан оғир бир нарсани полда судраб тортаётганга ўхшади. Бир оз ўтгач эшик очилди. Қаршимда 90 ёшлардаги кекса аёл турарди. Устида читдан тикилган кўйлак, бошида эса кенг шляпа. Худди 1940-йиллардаги киноқаҳрамонлардек. Олдида унча катта бўлмаган чемодан. Ичкаридан уй анчадан бери ҳеч ким яшамаётганга ўхшарди. Барча мебеллар чойшаб билан ўралган. Деворда биронта ҳам соат ёки безак йўқ. Токчаларда эса битта ҳам идиш кўринмасди. Уйнинг бир бурчагида эса ичи тўла сурат ва шиша идишлар бўлган картон қути ётган эди. — Сумкамни машинагача олиб боришга ёрдам беролмайсизми?-кекса аёлнинг илтимоси ҳаёлимни бузди. Чемоданини машинага жойлагач, қайтиб бордим-да аёлнинг қўлидан тутиб, машинамгача секин-аста келиб олишига ёрдамлашдим. Шу арзимас ёрдамим учун қайта-қайта раҳмат айтди. — Бемалол, хоним,-дедим мен. -Шунчаки йўловчиларимга онамга қандай муомала қилишларини ҳоҳласам, шундай муомалада бўламан. — Эҳ, қандай яхши фарзанд экансиз-а,-деб қўйди аёл. Машинага ўтиргач, бормоқчи бўлган манзилини айтди ва қўшиб қўйди: — Шаҳар маркази бўйлаб кетсак бўладими? -Майли-ю, лекин бу қисқа йўл эмас-ку?-жавоб бердим мен. -Шошаётганим йўқ,-деди аёл.-Хосписга кетяпман барибир. (Хоспис — давосиз касалликнинг сўнгги босқичини бошидан кечираётганлар парваришланадиган махсус жой) Ойнадан у аёлга бир қараб қўйдим. Нурли кўзлари ёниб турганди. — Оилам аллақачон кетиб бўлган,-босиқлик билан давом этди аёл.-Врачнинг айтишича, менинг ҳам саноқли кунларим қолган. Кекса хонимнинг бу гапидан кейин таксидаги ҳисоблагични ўчириб қўйдим. — Қаерга десангиз, ўша ерга борамиз! Кейинги 2 соат давомида шаҳар кездик. Йўлда у бир пайтлар лифт ходими бўлиб ишлаган бинони кўрсатди. Кейин эса вафот этган хўжайини билан ёшлигида бирга яшаган туманни айландик. Шунингдек, ҳали ёш қизалоқ пайтлари рақс билан шуғулланган, ҳозир эса мебел омборхонасига айланган жойни кўрсатди. Баъзида бирор бино ёки торкўча қаршисида тўхтатарди-да, ҳеч нарса демасдан ўша жойга тикилиб ҳаёл суриб қоларди. Сўнгра бирданига: — Чарчадим, кетдик,-дерди. Ва ниҳоят, айтилган манзилга етиб келдик. Бу пастаккина, санаторияга ўхшаш бир бино эди. Икки санитар олдимизга келди ва аёлнинг машинадан тушишига кўмаклашишди. Менимча, аёлни кутиб туришган бўлса керак олдиндан. Юкхонани очиб, аёлнинг кичкина чемоданини олдим. Кекса хоним аллақачон ногиронлар аравачасига ўтириб олганди. — Неча пул беришим керак,- сўради аёл ҳамёнини очиб. — Ҳеч қанча,-дедим мен. — Ахир, бу тирикчилингиз-ку?! — Бошқа йўловчилар ҳам кўп. Кейин эса ўйлаб ҳам ўтирмасдан, эгилдим-да, уни бағримга босдим. У ҳам мени қаттиқ қучиб қуйди. — Сен мендек қари аёлга оз бўлса-да хурсандчилик улашдинг,-деди онахон.- Чин юракдан миннатдорман. Унинг қўлини сиқиб қўйдим ва машинамга қайтдим… Орқамдан эса эшик ёпилгани эшитилди. Бу яна бир ҳаёт китобининг ёпилиши эди. Қайтишда бошқа йўловчи олмадим. Бошим оққан томонга ҳайдаб кетавердим. Кун бўйи ўй-ҳаёлларим билан банд бўлдим. Деярли гапирмадим ҳам. Агар ўша аёлга асабийроқ ё бесабрроқ ҳайдовчи учраганда нима бўларди? Ёки бўлмаса, мен ҳам бир-икки сигнал чалиб, жавоб бўлмагач кетиб юборганимда-чи? Сўзим охирида айтмоқчиман-ки, эҳтимол, шу қилган ишимдан кўра муҳимроқ бирор иш қилмагандирман ҳаётимда. Кўпчилигимиз, ҳали буюк ишлар қиламан, деб кутиб яшашга одатланганмиз. Лекин аслида, буюк ишлар ўзимиз кутмаганда вақтда, атрофдагиларга арзимас бўлиб кўринган нарсаларда рўй беради.
Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди... Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди. Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради: - Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди? Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим - Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими? - Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈
Бир неча киши Мисрга бордик. Дўконга кирдик. Бир узук ёқиб қолиб нарҳини сўрадик. «1400 жунайҳ» деди. Бир оз нарҳини тушириб беришини илтимос қилдик, «Қаерликсизлар?» деди. «Ўзбекистонлик, Мовароуннарданмиз, Бухорий юртидан» дедик. «Бухорий юртидан экансиз, сизларга 20 фоиз чегирма қилиб берамиз» деди. Бизга ёқиб кетди. «Яна қандай олимлар бўлган?» деб сўради. «Имом Термизий» дедик. «МашаАллоҳ, у киши ҳам сизларданми?» деди бири ишонқирамай. «Ҳа, биздан кўплаб алломалар чиқишган» дедик. «Яна ким?» «Имом Замахшарий» дедик. Сотувчи «МашаАллооооҳ» деди-да, қўллари билан кўзларини ёпди. Панжалари орасидан ёш оқа бошлади. Кейинроқ билдик, у киши Имом Замахшарийнинг ашаддий мухлислари экан. Бир оз суҳбатлашгандан кейин «Сизлардан фойда олмайман. 620 жунайҳга тушган, шуни берсангиз бўлди» деди. Шу пайт орамиздагилардан фақат ўзбеккагина хос бўлган «гап» чиқди: «Шундан икки дона беринг»… Мен уялиб кетдим. «Майли, бераман» деди. Узукни бераётганда ёнда турган кишилардан бирлари «намоз ўқишармикин?» деб қолди. Сотувчи қўлини узатаётганча тўхталиб қолди. «Ҳа, намоз ўқийсизларми?» деди. Савол билан жавоб орасида узилиш пайдо бўлди. Чунки, жавоб айтарли йўқ эди… Бир оз сукутдан кейин «Жумъа намозига чиқиб турамиз» деди кимдир. «Бошқа намозларничи?» деди ҳайрон бўлиб. Зўрғагина «йўқ» дея олдик. Сотувчининг қўли муааллақ туриб қолди. Бироз сукут қилди-да, ачиниш билан «Майли, мен мусулмонман, айтган нарҳимга бераман, аммо сизлар қайтиб Имом Бухорийни тилингизга олманг, ҲАҚҚИНГИЗ ЙЎҚ!» - деди…
Тӯй жуда ҳам даб - даба билан ӯтди. Лекин менга Келинойим ёқмади совуқроқ эди қараши гӯё. Мен тӯйдан сӯнг икки ёшли қизим билан Акамнинг уйида қолдим. Эртаси куни қарасам Қизим йӯқ ӯша куни сӯрамаган одамим қолмади кейин Қидирувга бердим орадан 15 кун ӯтди топилмади. 2 кундан сӯнг Онам ҳам тӯсатдан Ғойиб бӯлди анча Акам билан қидирдик тополмади. Шу тарзда Онам ҳам йуқолди. Бир кун соат кечаси 05:15да ер тӯлага секин мӯралаб қарасам Келинойим...😳😱😱 БУ ДАХШАТ...
Она кеча олиб келган помадасини қизининг қўлида кўриб тутақиб кетди. Чунки ишлатилмаган янги помаданинг учи ерга кўп ишқалангани сабабли эзилиб қолган эди. У шунчалар дарғазаб бўлдики, азбаройи тутаққанидан кўзига ҳеч нима кўринмай, қўлидаги супурги дастаги билан қизини аямасдан савалай бошлади. "Қаерга суркадинг буни?" деган саволига "деворга" деган жавобни олгач, унинг тутаққан ўти керосин сепилган оловдек ловуллаб кетди. Супурги билан савалаб қўли толиққан она супургини улоқтириб, кўксидаги игна тўғноғични ечди. Қизнинг "тавба қилдим, ойижон, энди помадангизни олмайман" деб ялиниб ёлворишига қарамасдан, нонга чекич урган нонвойдек қизнинг қўлига учли игнани санча бошлади. Қонга беланган оппоқ қўл бир паста пома-дадек қизариб кетди. Шундагини аёл қизни уришдан тўхтади. Кўзи жиққа ёшга беланган қиз шилқ этиб ерга йиқилди. Кеч кирди. Толиққан она оёғини базўр судраб хонаси томон юрди. Чироқни ёққанда кўзи девордаги ёзувга тушди. Не кўз билан кўрсинки, деворда қизил рангда: "Ойижон, мен сизни жуда-жуда яхши кўраман – Севаман" деган ёзув бор эди. Фломастер билан помадани фарқига бормаган қизча она помадасини бўёққалам деб ўйлаб, онага бўлган муҳаббатини деворга ёзиш билан изҳор қилган экан. Она эса бундан бехабар. Шунда игна санчган пайтда қиз қўлидан сизган қон каби она кўзидан ёш сизиб чиқди. Чарчоқни унутиб, тезда қизининг хонасига шошди. Бечора қиз юмшоқ каравотига кўтарилишга ҳам кучи етмай ерда ухлаб ётарди. Она қўли бинт билан чандилган қизига қараб ҳўнграб юборди. Эртасига эрталаб қизи ўқийдиган мактабга борди. Қиз бетоблиги учун мактабга келолмаслигини муаллимга билдириб қўймоқчи эди. Қизи ўқийдиган синф эшигини аста қоқди. Киришга изн бўлгач, ичкарига кирди. Синф ўқувчиларга тўлган. Фақат биринчи партада ўтирадиган қизининг ўрни бўш, холос. Она доскага қаради. Доскага катта ҳарфлар билан "ойижон, мен сизни жуда яхши кўраман" деган ёзув ёзилган эди. – Келинг, марҳамат. Раънохон қани? – деди муаллим. – Бироз тоби қочган эди, шунга келолмади. – Шамолладими? Нима деб жавоб беришга ўйланиб қолган она: – Ҳа, шша-мол-лаб қолди, – деди дудуқланиб. – Терлаб турган бола совуқ сув ичгандирда... – Шундай... – деди юзи қизарган она. – Кечаги дарсда "онани яхши кўриш" мавзусида сўзлашган эдик. Ўқувчиларга уй вазифаси топшириб, ҳар бир бола уйга бориб онасига "мен сизни яхши кўраман" деб оғзаки ва ёзма равишда баён қилсин, деган эдик. Қизингиз Раъно вазифасини бажардими? Она жавоб бериш ўрнига юзини ерга қаратди. Бир оздан сўнг ўзини ўнглаб: – Ҳа, бажарди, – деди. – Мен унга ишонаман. Қизингиз ажойиб қиз. Вазифаларни мен ўйлагандан кўра аъло даражада бажаради. Катталар калласига келмаган ажойиб фикрларни ўртага ташлайди... – Қизимнинг партасига ўтирсам майлими? – Бемалол. У қиз ўрнига ўтириб дарсни тинглай бошлади. Тасодифан қўли парта остидаги қоғозларга тегиб кетди. Қоғозлардан бирини олиб ўқиди. Унда "Азиз муаллим, мен онажонимни сиз айтмасингиздан олдин ҳам жуда-жуда яхши кўраман", дейилган эди. Қизининг хатини таниган она бошини янада қўйи эгди. Унсиз йиғлай бошлади. Қилмишига пушаймон бўлди.