View in Telegram
54 — Кечирасиз исмингиз Шоҳсанаммиди? — Шоҳсанам ўзига берилган хоналарни тозалаб, тартибга келтириб чиқиши билан битта ҳамкасби уялганча ёнига келди, — сиздан бир илтимосим бор эди. — Қўлимдан келса бемалол. — Ўзингизга тегишли хоналарни бўлган бўлсангиз менга ёрдам бера олмайсизми деб сўрамоқчи эдим. Директор келгунича улгурмайман деб қўрқаяпман. Шунга... — Хўп, — Шоҳсанам жилмайиб қўйди, — сизга қайси хоналар берилган? — Мана шу хонадан тортиб йўлакнинг нариги бошигача, — қиз тўғрисидаги эшикка ишора қилди. — Хўп, унда сиз бу хонага киринг. Мен наригисига кираман, — Шоҳсанам иш қуролларини олиб, энди олдинга юрганди... — Опажон ҳалиги..., — қиз унинг гапини бўлди, — сиз ундан кейингисига кира олмайсизми? У хонага кимдир жойлашибди. Менежеримизни айтишига қараганда жуда таъби нозик ва талабчан меҳмон экан. Шунга... — Тушунарли, — Шоҳсанам кулиб қўйганча у айтган хонага йўл олди. Хонани эшигини секин очиб кираркан, хонадаги ҳукмрон муҳит кириши билан унга таъсир қилмасдан қолмади, — бунча ваҳимали, — ўзига-ўзи гапирганча келиб деразани очди, — мана бўлди, — жилмайганча ортига ўгирилдию, қотиб қолди. 🌺🌺🌺 — Акааа, — Наргиза йиғлаганча акасининг қўлига ёпишди, — илтимос. — Кўрдингми синглинг мени севади, — Фурқат калтак еётганига қарамай хиринглади. — Ҳайвон, — унинг кулгуси Дилшоднинг нафсониятига тегдими, баттар қила бошлади. — Ака илтимос қўйинг. Бу ўзингизга жабр бўлиши мумкин, — Наргизанинг кўз ёши, Дилшоднинг асабий бақиргани, Фурқатнинг калтак еб хиринглаб кулиб ётганини Ҳалима опа энди эшитдими, ҳовлига чиқиши билан уларни ажратгани чопди. — Вой дод жоҳиллар, ўғлимни ўлдиришяпти.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily