📝ОТАНГ БОР БОЙСАН...
(ибратли ҳикоя)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстлар...
Соғ саломатмисизлар...
Бир бола отасидан:
- Қандай қилиб хақиқий эркак бўлиш мумкин- деб сўраб қолди.
Отаси:
- Имтихондан ўтиш керак.
- Қандай қилиб.
- Масалан, ўрмон ичкарисида бир кеча қолишинг мумкин. Қўрқмасанг хақиқий эркак деб хисоблайман.
- Ман қўрқмайман, кетдикми?
Болани отаси ўрмон ичкарисига олиб кирди.
Уни кўзини латта билан бойлаб деди:
- Агар хақиқий эркак бўлмоқчи бўлсанг, кўзларинг бойланган холатда бир ўзинг ўрмонда туни билан ўтириб чиқишинг керак. Эрталаб биринчи қуёш нурини кўзинг сезмагунча белбоғни ечмайсан. Қўрқмасдан сабр қилиб ўтирасан. Шунда сен хақиқий эркак бўласан.
Ота ўғлига омад тилаб хайрлашди.
Бола ёлғиз қолди. Қоронғу тушганда хар хил овозлар эшитила бошлади. Йиртқич хайвонлар овози, уккини сайраши қўрқинчли эди. Ана ёнидан нимадир ўтди. Юраги хапқирап эти бир сесканди. Ниманидир баргларни шитирлатиб босганини қулоғи аниқ эшитди.
Ёмғир қўйворгани чатоқ бўлдида. Хамма ёғидан сув ўтиб кетди.
Совуқ.
Қўрқинчли.
Қоронғу тун.
Лекин бола қўрқмаслиги керак.
У хақиқий эркак бўлишни жудаям истайди.
Бола қўрқсада туни билан сабр қилиб чидаб ўтирди.
Тонг отди.
Кўзи қуёшни сезди.
Шунда хурсандчиликдан кўзидан белбоғни олди.
Олди-ю, рупарасида турган, кечаси ёмғирдан усти хўл бўлиб кетган отасига кўзи тушди.
Ха, отаси туни билан ўғли олдида, уни химоя қилиб ўтирганди.
Бола буни билмаганди ҳам.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!