View in Telegram
51 — Бу ҳали бошланиши, — Аброр кўзларини юмиб чуқур нафас оларкан, — лекин таслим бўлмайман. Анора учун курашаман. Чунки у шунга арзийди. 🌺🌺🌺 — Бунингни қандай кўндирдинг? — Ҳалима опа супага ўтираркан, ҳовли супуриб юрган келинига кўз учида қараганча ўғлидан сўради. — Оддий, — Фурқат тиржайиб елка қисганча, — мени, бирга яшаган вақтларимизни соғинибди. Шунга олиб келавердим. — Тушунарли, — Ҳалима опа кулиб қўйганча, — эр кўриб қўйганни аҳволи шуда. Барибир эрини ёнига югураверади, бир нимаси камдек. — Ўша ками мендаку, — Фурқат ёйилиб кулди. — Қўймайсан-а, қўймайсан, — Ҳалима опа ҳам унга қўшилиб кулди. 🌺🌺🌺 — Ассалому алайкум, — Дадахон уйга кириши билан Зулхумор унга пешвоз чиқди, — яхши келдингизми? — Яхши, — Дадахон унга қараб ҳам қўймасдан ўтиб кетаётганди, ортидан Зулхуморнинг зардали овози эшитилди. — Энди ишиз битди ахир-а? Энди мени керагим йўқ. Юзимга ҳам қарамайсиз. Энди.... — Зулхумор, — Дадахон тўхтаганча ортига ўгириларкан, — эсингда бўлмаса эслатиб қўяй, мен сенга олдин ҳам қарамаганман. Тўғрироғи қиз бола, аёл сифатида мени қизиқтирмагансан. Ўша куни маст эдим. Нима бўлди, қандай бўлди умуман эслай олмайман. Аммо, яхшилаб ҳаракат қилсам эслашим мумкин, — Дадахонни бу гапидан кейин Зулхуморнинг юзи бироз ўзгарди, бу эса унинг диққатидан четда қолмади, — мен сенга ўша куни ҳам айттим, бироз шошма деб. — Лекин мен...ойим... — Ойинг? — Дадахоннинг кўзлари хиёл қисилди, — ҳали буни ойинг ҳам биладими? — пешонасини ушлаб лабини четида асабий кулимсираганча, — ҳаммаси тушунарли. Демак, бу бир ўйин. — Йўқ, — Зулхумор кўзларини лўқ қилганча унинг сўзларини рад қилди. — Унда нима? Чунки мен билган қайнонам бўлганда аллақачон уйни бошимга қулатган бўларди. Лекин жим ўтирибди. Мен нима дей тушунай? — Унақамас, сиз мени нотўғри тушундингиз. Ойим билиб қолса демоқчи эдим. — Яхши, — Дадахон тез-тез юрганча ичкарига кириб кетди. — Хуууух, бу сафар осон қутилдим. Сал қолишига сал қолдия.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily