View in Telegram
52 Наргиза кеч бўлгунча қайнонаси айтган ишларни ҳаммасини қилди. Шунда ҳам ҳаёлида қочиб кетиш. Аксига олгандек, Фурқат ҳам ҳовлидаги супада ўтирибди, икки кўзи унда. Кечки овқат учун қайнонасининг «закази» бўлмиш сўмсаларни тугиб бўлиб энди тандирга ўт ёққани чиққанди, дарвозанинг тарақлаб очилгани, кетидан акасининг дарғазаб овози эшитилди. — Фурқат, буёққа чиқ ит. — Акаааа, — Наргиза қўлидаги ғўзапояни ҳам ташлаб, акаси ёнига чопди, — акажоним, — акасининг қучганча йиғлаб юборди. — Йиғлама, — Дилшод синглисини юпатаркан, ўзи томонга гердайиб келаётган Фурқатнинг ёнига уч қадамда етиб келиб юзига шундай солдики, Фурқат дандираклаб кетиб, ўтириб қолди, — менга қара ҳайвон, — Дилшод уни ёқасидан икки қўллаб ушлаганч даст ўрнидан турғазаркан, — сенга нима деганим эсингдами? — бир қўли билан унинг юзига мушт тушира бошлади, — синглимга яқинлашма деганмидим? — Қўйсангчи, — Фурқат иршайганча Дилшоднинг қўлини силтаб ташларкан, — синглингни ўзи ўз оёқлари билан келди бу уйга. Уни ҳеч ким мажбурламади. Тўғрими гўзалим? — Наргизага қаради. — Ёлғон гапирма, — Дилшод Фурқатни яна бир мушт билан сийлади. — Ишонмасанг ана синглингни ўзидан сўра, — Фурқат лаби ёрилгани учун қон туфлаб ташларкан, — кўчада кўриб қолиб ўзи бўйнимга осилди, соғиндим, олиб кетинг деб. — Наргиз бу нима деяпти? — Дилшод асабий, тез-тез нафас олганча синглисига қаради. Наргиза бугунги эски оғриқларни эслаб йиғлаганча жим тураверди. Нима десин шўрлик? Акасига у мени эски ҳовлига олиб кириб зўрлади десинми? Акасини билади, ҳозир шу гапни айтса Фурқатни чавақлаб ташлайдида, кейин қамалиб кетади. Айтмаса, шу уйда қолишга ва Фурқатнинг ҳайвоний қилиқларига чидаши керак. Буни эса уддалай олмайди. — Акааа, — титроқ овозда аранг шу сўзди айта олди. Бўлди, Дилшодга шу бир оғиз сўзни ўзи етарли бўлди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily