View in Telegram
📚
Ibratli Hikoyalar
📚
55 — Ака, — Наргиза акасини базўр ажратиб оларкан, — бўлди, илтимос. — Ўлдираман уни, — Дилшод яна Фурқат томонга ташланди. — Ака керакмас. Умрингиз қамоқда чиришига арзимайди, — акасининг қўлига ёпишди. — Синглимни олиб кетаман. Уни атрофида яна ўралашгудек бўлсанг бу сафар аниқ ўлдираман, — Дилшод Фурқатни бир тепдида, Наргизанинг қўлидан ушлаганча чиқиб кетди. — Тур, — Ҳалима опа Фурқатни суяб ўрнидан турғизаркан, — Худо юзларини терс қилсин илойим. Қўллари ишламай акашак бўлиб, ўлиб кетсин. — Ойи, — Фурқат тинмай куларкан, — улар ҳаммаси бирма-бир жавоб беришади. Шу қилганлари учун ҳам ўша синглисини энасини Учқўрғондан кўрсатаман.
🌺
🌺
🌺
Шоҳсанам ортига ўгирилдию, ўзига қадалган совуқ нигоҳларни кўриши билан жойида қотиб қолди гўё. — Кимсан? — ўша совуқ нигоҳ эгасининг овози нигоҳиданда совуқ эди. — Мен...Хона...Тоза... — Шоҳсанам тутулиб нима деяётганини ҳам тушунмасди. — Тушунарли, — хона эгаси уни айланиб ўтиб, дераза тарафга юраркан, — сенга узоғи билан ўн дақиқа вақт. Улгурмасанг бир оғиз гапим билан ишингдан айриласан. — Нимааа? — боядан буён ҳеч нимани тушунмасдан турган Шоҳсанамни ток ургандек бўлди, — сиз унақа қила олмайсиз. Ахир мен шунчаки.... — Аллақачон бир дақиқангни бой бердинг, — хона эгаси унинг гапларига эътибор ҳам бермасдан ўриндиқни дераза олдига сурдида, бемалол ўтириб олди. Шоҳсанам бу совуқ одамга битта ёв қараш қилдида, ишга киришди.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start