#SHATRANJ #No_53#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA "Тавба шунақа кўримсиз йигитлар ҳам бўларканда"
Йигит тишига темир тақиб олган экан.
-раҳмат сизга!-деди Ферузага қараб жилмайиб.Феруза индамай юриб кетди.
-суд-экспертизага яқин йўналишга!
Ҳужжат қабул қилаётган йигит Ферузага беписанд боқди.
-бу ерда кимлар ўқишини биласизми?
Феруза мағрур жилмайди.
-билганим учун топшираяпман! Индамай ҳужжатларни қабул қилинг..
Йигит ҳужжатларни қабул қила бошлади.
-мен ҳам топширгандим!
Феруза ёнига келган йигитга қараб сал нари сурулди.
Ҳужжат қабул.қилаётган йигит унга қараб энса қотирди.
-кимлар топшираяпти ўзи бу ўқишга?
Йигит ўзидан катта кўзойнагини бурнини тепасига суриб қўрқибгина сўради.
-сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим!
-кечирасиз!-деди Феруза йигитга қараб-мени навбатим эди..
Кўзойнакли йигит елка қисди.
-узр опа!
Ферузани жаҳли чиқди.
-кўзойнагингиз хира тортиб қолибди амаки!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺Феруза ота-онаси келишига тинмай тайёргарлик кўрди.
-мен бирон жойга кетсаммикин?-деди Эркабек ҳижолат бўлиб.Феруза ҳурсанд эди шунинг учун дўстона таклиф билдирди.
-сиз ҳам қатнашинг,ота-онам жудаям яхши одамлар...
-мени ким деб таништирасиз?-деди Эркабек ўйланиб.
Феруза кулди.
-ўғлим деб!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺Керим телефони жиринглагач Ферузага қаради.
-келишди!
Феруза соғинчдан қўл оёғи бўшашди.Керим ўтаётиб унинг қўлини тутди.
-бугун жудаям чиройлисан!
Феруза нозик қўлларини куч билан тортиб олди.
-менга тегинманг..
Керим беписанд жилмайди.
-жуда ўзингни олдингда! Эркабек қани?
-хонасида!
-куёв мен ўғлим ҳаяжонда!-деди Керим ҳоҳолаб.Феруза ундан ижирғаниб кетди.Қандай қилиб ота ва ўғил мутлақ бегонадек ўхшамаслиги мумкин бир-бирига?
Бир оз вақт ўтиб ота-онаси кириб келди.Феруза уларни кўриб йиғлаб юборди.
-дада!-деди салом бериб дадасининг озиб қолган жуссасига ғамгин қараб.Онаси ҳам эски кўйлагида ранглари оқариб қолибди,ич-ичидан ўзини яъниди.
-яхшимисан қизим?-деди онаси дадасини қўлидаги гиламни ерга қўйишиб.Керим гиламга менсимай боқди.
-яхшимисиз куёв?-деди дадаси куёвга қўл чўзиб.Керим бош ирғаш билан чекланди.
-яхши!
Дадасини қўли ҳавода муаллақ қолиб кетгани Ферузани жаҳлини чиқарди.
-қизим телефон ишлатмаябсанми?-деди онаси ичкарига юришаркан.Феруза оғир ютунди..қанийди айта олса?
-Ассалому алейкум меҳмонлар!
Ичкаридан чиққан Эркабек барчага кулиб қаради..
-бу йигит ким?-деди ота-онаси бирдан Ферузага қараб.
Давоми бор...