#Синов
#Но_126
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА
Ўқишимни бундай тинчлик билан бошланишини кутмаганим сабаб кўчаларда доим ҳавотир билан юрардим.Худди ортимдан Салим кузатиб юргандек туюлаверарди.Ётоқхона жуда ҳам талаш бўлгани учун курсдош қизлардан иккитаси билан квартирага жойлашгандик.Кунларим тинч ўтаётганди.Нега доим сукунат ортида улкан бўронлар бўлади?
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ўқишимни иккинчи ҳафтасида таниш машинани кўриб юрагим шувиллади.Салим худди актёрлардек кийиниб университет ҳовлиси олдидаги машинада суяниб мени кутиб турарди.Ўзимни қўлга олдим..
-Мурааа...-деди у доимгидек.
-бу ерда нима қилябсан?
У жилмайди
-бу ҳайрон қоладиган вазият эмаску?
-тўғри! Қандай қилиб бу телба мени осонликча тинч қўйди деб ўйлагандим ўзим ҳам..
-Мура,сен билан гаплашиб олишимиз керак.
-Салим илтимос қўйгин фойдаси йўқлигини яхши биласан!
-нега фойдаси йўқ? Мендан шунчалик осон воз кечдингми?
-эй Худойим Салим! Нима биз сен билан севишганмидикки мендан ҳафа бўласан,ундан кўра ўша қиз билан турмуш қур.
У кулди.
-нима? Мен унақалар билан асло турмуш қурмайман.Улар вақтинчалик эди холос..
-сенга ишонмайман Салим,мен тасаввур қилган Салим эмаслигингни кеч тушундим!
Салим атрофга қаради.
-ўтирасанми ё ҳаммани ёнида кўтариб олайми?
Унга анграйиб қараб қолдим.
-нима?