#SHATRANJ #No_41#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA -ҳали қонуний никоҳдан ўтмаймиз..шаърий никоҳ ўқитамиз!
Ферузага фарқи йўқ эди..
-сизга қайси қулай бўлса кўринг!
Мулла улар киргач никоҳ қайд этилганми йўқми сўради.
-йўқ ҳали..аммо ўтамиз!-дея Керим унга доллар қистириб қўйди.
-қизим сиз биринчи эрингиздан талоқ олганмисиз?
Юзига ҳарир ёпинчиғи ёпилган Феруза инкор этди.
-йўқ..ёдимизга келмабди аммо ажрашганмизку?
-шаърий никоҳ учун ҳам у сизни жавобингизни бериши керак йўқса мен.сизни бошқасига никоҳлай олмайман!
Керим Ферузага сиз чиқиб туринг дегач Феруза чиқиб кетди.Бирга чиққан янгаси пешонасини ушлади.
-кимни ҳаёлига келибди? Тавба..
Феруза Икромни эслади..балки уни ҳам эсига келмагандир.
Бироз ўтиб ташқарига чиққан Керим Ферузага юзланди.
-биринчи эрингизни рақамини топиб беришсин гаплашаман..ҳозир эса тўйхонага кетамиз!
-ундан кейин Тошкентга олиб кетасизми?-деди янгаси куёвга қараб.
-ҳа! Никоҳни ўша ерда ўқитамиз..
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺Тўйхона унча катта эмасди,қариндошлар ҳам кўпи келмаган.Онаси бир унга бир куёвга қараб ичи куяётганини Феруза сезди.Куёв унга деярли қарамас худди ҳайкалдек эди.Феруза тўй эмас жанозада қатнашаётгандек ҳис этди ўзини.Қанийди эркак бўлиб туғилганда..қиз бола ҳеч ҳам тақдирини ўзи ҳал этолмас эканда...ҳаёлини таниш овоз бузди.
-ёшлар бахтли бўлсин!
Феруза бирдан бошини кўтариб қаради.Икром уларга қараб жилмайиб турарди.
-раҳмат!-деди куёв уни Ферузани қариндоши деб ўйлаб.
-ажойиб танлов!-деди йигит яқинроқ келиб тўёна қистираркан келинга қараб паст овозда.
-сиз ҳам бахтингизни топинг!-деди Феруза йигитга биринчи бор самимий боқиб.Куёв ёнига келган дўстига бир нарсалар деб гаплашаётгани учун бир-бирига сўзсиз қараб қолган ёшларни сезмади.Икром узоқроқ туриб маъюс жилмайди.
-бу чол мендан кўра муносиброқ сизга..бахтимга келсак уни топиб бўлдим!
Феруза узоқдан Икромга қараб кулиб турган қизни кўрди.Тан олиш керак қиз бу ерлик эмас актрисалардек гўзал эди..
-унда бу ерда нима қилябсиз?-деди Феруза алам билан.Шу пайт онаси келиб қолди..
-Икромбек буёққа юринг!
Икром қўлини кўтариб жилмайди.
-тинчланинг опа,мен кетяпман..-деди узоқлашиб.То у чиқиб кетгунча Феруза ундан кўз узолмади..
-у сизни эрингизмиди?-деди куёв унга қараб.
-ҳа!-деди Феруза ютуниб.
-мен ҳозир келаман...
Куёв ўрнидан туриб чиқиб кетди..Онаси ҳавотир билан етиб келди..ҳамма рақс тушаётгани учун Ферузага яқин келиб сўради
-куёв қаёққа кетди? Икром нима деди?
Давоми бор...