View in Telegram
NAFISA MALIKOVA HIKOYALARI
#SHATRANJ #MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA #No_52 -ундай эмас бундай ўйнайди! Устози уршаётган қизга Икромни раҳми келиб кетди. -устоз мен кўрсатиб берайми? Устози бошини ушлади -кўрсат бошим оғриб кетди! Қиз Икромга қаради. -уддалайсиз фақат мана бундай қаранг!-деди Икром жилмайиб. Қиз йигитга бир зум тикилиб қолди. -сиззз...Икромсиза клипда чиққан! Устози ўтирган жойида койиб берди. -бу қизни ҳаёли йигитларда эканда мана нега чиқариб бера олмаяпти! Қиз эътибор бермай жилмайди. -исмим Асал! Икром бош силкиб қўйди. -танишганимдан ҳурсандман! -ёрдам учун раҳмат! Яна бир марта кўрсатиб беринг... Икром нигоҳини қизга қаратиб бир муддат турди..Асал йигитни кўзларидан ўзгача ҳисни туйди."Ролини зўр ўйнаркан чинданам" -энди сизнинг галингиз!-деди йигит илтифот билан.Қиз бу сафар уддалади. -устоз мен кетишим керак,сериалга чақиришди. Устози Икромга миннатдор боқди. -сендан фахрланаман! Икром ортга қайтди. -яна бир марта айтинг!-деди кулиб-рости мени ҳеч қачон мақтамайсиз деб ўйлагандим! Устози қўлидаги таёқчаси билан Икромни бошига енгил урди. -тез кетчи! Асал йигитни ортидан ўзгача ҳислар билан қараб қолди. "Мен уни топдим"
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
Ферузани Керим университет олдига олиб борди. -қочиш ҳақида ўйлама! Ферузани қочиш эмас тезроқ ҳужжат топшириш қизиқтирарди. -мени кутасизми?-деди ҳайрон бўлиб. -йўқ Эркабек олиб кетади,хотинимни ёнига боришим керак. Ферузани қоши чимирилди. -хотинингиз биладими мен ҳақимда! Керим жилмайди. -унга нега айтишим керак? Феруза эшикни қарсиллатиб ёпди. "Ахмоқ чол,хотинтўймас,доктор Малавер". Юраётиб бир йигитга тўқнашиб кетди..ҳужжатларини маҳкам.сиқиб олгани учун улар сочилмади аммо йигитники сочилиб кетди.Феруза шошиб турса ҳам тезда ерга эгилиб қоғозларни терди. -узр!-дея йигитга қаради. Давоми бор...
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start