View in Telegram
#SHATRANJ #No_50 #MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA -Феруза мени отам билан ёлғиз қолдира оласанми? Феруза жаҳлини босиб чиқиб кетди.Ортидан эшик маҳкам ёпилганини сезди.. 🌺🌺🌺🌺🌺🌺 Овқатни стол устига тераркан ота-онаси эртага келишини ўйлаб суюнди. -шундоқ ҳам уларни кўп қийнадим!-деди ёшланган кўзини артиб. -овқат тайёрми? Ошхонага кирган Эркабек Ферузани кўзи ёшланганини кўрди. -тинчликми? Отам бирон нарса дедими сенга?-деди хавотир билан.Феруза жилмайди. -йўқ! Шунчаки ота-онамни соғиндим..эртага келишаркан! Эркабек жилмайди. -бу яхши янгиликку! Феруза бош ирғиди. -тўғри! Шунчаки онамни жуда ҳам соғиндим.. Эркабек стулга ўтириб овқатларга қаради. -ҳар холда тирикку! Феруза тортиниб сўради. -онангиз қаерда? Эркабек овқатдан бироз еб кулди. -ўгай онам кундоши ҳақида маълумотга эга бўлмоқчи! -мени ўгай она деяверманг! -хали она дейишим учун кўпроқ ҳаракат қилишинг керак! Феруза йигитни самимийлигига кулди. -унда қўлларингни ювдингми ўғлим? Эркабек қошиқ оғзида қолиб кулди. -эй Худо..ҳақиқий ўгай она! -отангиз ҳам овқат ейдими? Эркабекни юзидан кулгуси йўқолиб жиддий қиёфага кирди. -афтидан уни муҳим иши бор! Феруза уни юзини ҳозирча кўрмаслигидан қувонди. -дадамга нега турмушга чиқдинг?-деди Эркабек қизиқиш билан Ферузага қарамай овқат еяркан... Давоми бор...
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily