#Синов #No_178#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА -Биласанми? 1989 йил 8,2 балл куч билан юз берган зилзила Арманистонни кунпаякун қилиб юборай деди. У атиги 4 дақиқа ичида 30 000 дан зиёд одамнинг ҳаётига зомин бўлди.Мен буни ўқиб қолганимда ўшандаги бир отанинг матонати мени ҳайратга солганди.Беихтиёр ўша болакайдек ҳис қилгандим ўзимни.Акам билан доим ҳамма нарса устида суҳбат қурардик..бизга тенг келадигани йўқ эди.
Уни диққат билан тинглардим.
Тайфур бироздан кейин давом этди.
-ўша мақолани ўқиганда акам айтганди агар мен сени йўқотиб қўйсам худди шу отадек топмагунча қўймайман сени!
-мен эса сизни ҳеч қачон йўқотмасликни истайман!
Уни табассуми ҳамон ёдимда.
-мен ўлсам ҳам ҳеч қачон сенга бўлган меҳрим ўлмайди..укажон мен сени доим бу ерингдаман!
У шундай дея мени юрагимга қўл қўйганди.
-чақирсанг етиб келаман,йиғласанг юпатаман,ҳурсанд бўлсанг мендан бахтли одам йўқ бўлади.
-йўқ! Сиз хеч қачон ўлмайсиз..доим ёнимда бўлишга ваъда беринг.
Болалик қилиб уни гапларини тушунмаганман аммо уни ўлими...
Тайфур гапира олмай кўз ёшларини артди.
-у ваъда берганди..ўлмайман деб..
Уни қўлини маҳкам сиқдим.
-Тайфур сен у ҳоҳлагандек инсон бўлдинг,акангни руҳи шод бўлсин десанг ўзингни айблашни бас қилишинг керак.
Тайфур осмонга ёшли кўзлари билан боқди.
-ака..сизни соғиндим!-деди баланд овозда.
Уни қўлини маҳкамроқ сиқдим.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺-Дадангга нима дейсан?
Уйга етиб келганимизда анча кеч тушиб қолганди.
-ўрганиб кетганман..-деди у жилмайиб.
-мен Юля опа билан кетаман,дадангни кўзига кўринмаганим маъқул!
-тўхта..-деди у сочимга қараб-сочинг! Унга нимадир ёпишибди..
-қани?-дея сочимни қўлим билан тўзитдим.
У эса енгил кулдида сочимдан аста ёпишган ҳасни олди.
-раҳмат!-дедим жилмайиб.Бир зум бир-биримизга тикилиб қолдик...