View in Telegram
#SHATRANJ #No_51 #MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA -бошқа иложим бормиди?-ҳўрсинди Феруза сўнг овқатга ўтирди. -наҳот севганинг бўлмаган?-деди Эркабек бошини кўтариб унга қараркан.Ферузани ёдига Икром тушди..ҳеч ҳам йигит киши ҳақида ҳаёл сурмаган эди.. -мен фақат ўқишни истаганман!-деди қошиқда овқатни олиб. -уни ейишни маслаҳат бермайман!-деди йигит афтини буриштириб. -нега?-дея Феруза овқатни оғзига солди. -қизлар севиб қолсагина овқатни шўр қилади деб эшитгандим..-деди Эркабек унга сув узатиб.Феруза сувни ичаркан жилмайди. -сизничи севганингиз борми? Эркабек доимгидек кулди. -дадам кутиб турганда бирга уйланардик! Феруза бу йигит оддий йигит эмаслигини сезсада Керимни ўғлими йўқми аниқ билмасди..лекин бу йигитда нимадир бор! 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺 -амма дадам уйланса бориб куёвжўра бўлишимни истамассиз!-деди Икром телефонда жаҳл билан. -Икром дадангни ҳам тушун..онанг ҳам.анча вақт касал ётдику.. -менга сени даданг вафоли эди деб эртак тўқиманг!-деди Икром асабийлашиб. -ҳеч бўлмаса бувингни кўриб кетарсан..сени соғинган ҳам уйлантирсакми сени дегандик.. Икром бувисини эслаб ҳўрсинди. -бувим яхшими? 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺 Феруза тап-тап овоздан уйғониб кетди.Шинамгина бир бурчакдаги хонада тунашни маъқул кўрганди аммо овоз қаердан келябди? Секин деразадан қаради.Эркабек куч билан бокс қопини урарди. -бу йигит ўзи чиндан ҳам актёрмикин? Мушаклари бўртиб турган,терлаб кетган Эркабек ҳансираб ерга ўтирди. Феруза нима бўлганда ҳам йигитдан миннатдор эди ахир эртага ҳужжат топширишга Керим рухсат берди.. Феруза секин жойига қайтиб ҳўрсинди.Орзуси ушалмоқда лекин нега бахтли эмас..ё адашдими ўзини ўйлаб? Қўлида Керим берган никоҳ узугига қаради.Ўқисам барибир деб ўйлаганди аммо барибир эмас экан -наҳот мен севиб қолган бўлсам..-деди ҳисларини тушунмай.. Давоми бор...
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily