View in Telegram
#SHATRANJ #No_53 #MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA "Тавба шунақа кўримсиз йигитлар ҳам бўларканда" Йигит тишига темир тақиб олган экан. -раҳмат сизга!-деди Ферузага қараб жилмайиб.Феруза индамай юриб кетди. -суд-экспертизага яқин йўналишга! Ҳужжат қабул қилаётган йигит Ферузага беписанд боқди. -бу ерда кимлар ўқишини биласизми? Феруза мағрур жилмайди. -билганим учун топшираяпман! Индамай ҳужжатларни қабул қилинг.. Йигит ҳужжатларни қабул қила бошлади. -мен ҳам топширгандим! Феруза ёнига келган йигитга қараб сал нари сурулди. Ҳужжат қабул.қилаётган йигит унга қараб энса қотирди. -кимлар топшираяпти ўзи бу ўқишга? Йигит ўзидан катта кўзойнагини бурнини тепасига суриб қўрқибгина сўради. -сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим! -кечирасиз!-деди Феруза йигитга қараб-мени навбатим эди.. Кўзойнакли йигит елка қисди. -узр опа! Ферузани жаҳли чиқди. -кўзойнагингиз хира тортиб қолибди амаки! 🌺🌺🌺🌺🌺🌺 Феруза ота-онаси келишига тинмай тайёргарлик кўрди. -мен бирон жойга кетсаммикин?-деди Эркабек ҳижолат бўлиб.Феруза ҳурсанд эди шунинг учун дўстона таклиф билдирди. -сиз ҳам қатнашинг,ота-онам жудаям яхши одамлар... -мени ким деб таништирасиз?-деди Эркабек ўйланиб. Феруза кулди. -ўғлим деб! 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺 Керим телефони жиринглагач Ферузага қаради. -келишди! Феруза соғинчдан қўл оёғи бўшашди.Керим ўтаётиб унинг қўлини тутди. -бугун жудаям чиройлисан! Феруза нозик қўлларини куч билан тортиб олди. -менга тегинманг.. Керим беписанд жилмайди. -жуда ўзингни олдингда! Эркабек қани? -хонасида! -куёв мен ўғлим ҳаяжонда!-деди Керим ҳоҳолаб.Феруза ундан ижирғаниб кетди.Қандай қилиб ота ва ўғил мутлақ бегонадек ўхшамаслиги мумкин бир-бирига? Бир оз вақт ўтиб ота-онаси кириб келди.Феруза уларни кўриб йиғлаб юборди. -дада!-деди салом бериб дадасининг озиб қолган жуссасига ғамгин қараб.Онаси ҳам эски кўйлагида ранглари оқариб қолибди,ич-ичидан ўзини яъниди. -яхшимисан қизим?-деди онаси дадасини қўлидаги гиламни ерга қўйишиб.Керим гиламга менсимай боқди. -яхшимисиз куёв?-деди дадаси куёвга қўл чўзиб.Керим бош ирғаш билан чекланди. -яхши! Дадасини қўли ҳавода муаллақ қолиб кетгани Ферузани жаҳлини чиқарди. -қизим телефон ишлатмаябсанми?-деди онаси ичкарига юришаркан.Феруза оғир ютунди..қанийди айта олса? -Ассалому алейкум меҳмонлар! Ичкаридан чиққан Эркабек барчага кулиб қаради.. -бу йигит ким?-деди ота-онаси бирдан Ферузага қараб. Давоми бор...
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily