View in Telegram
#Taqdir_bitiklari #No_186 #By_Nafisa_Malikova Таназзул..биз қай вақт ва қачон бунга йўл қўямиз.. Қўлда ўчирғич бўлсаю энг яқин инсонларимизни дилини оғритган кунларни унинг ёдидан ўчириб ташласак бизни эсласа қалби йиғламаса эди..оҳ нақадар ожизман ҳаёт? Омина ҳаётини ўтирганча сарҳисоб қила бошлади..ёдида Шамшод билан илк учрашуви...Оминани хаёллари узоқ узоқларга етаклади.. Юрак гурс гурс урганча оч пуштиранг кўйлак унга мос оёқ кийим кийиб Одина туфайли ойна ёнида нақ 3 соат қолиб кетдим..эринмай жингалак қилди Одина узун сочларимни.Ойнага боқиб биринчи бора гул гул яшнаётган қизни кўрдим.. -йигит бир соат куцин кейин чиқ! Ўлиб турган экан мени кутиб демасин..-деди Одина ақллилик қилиб. Телефонимга хабар келди "Уйингиздан сал нарида турибман Омина чиқинг.." Мендан ҳам кўра онам ҳаяжонланаётгандек кўринди. -Омина энди эркакча қадам ташлашингни йиғиштир! Назокат билан юр Дарвоза олдигача пошнада юрганимга Одина пиқ кулди. -ишдаги ишқда шундай юрарди! -эее бўлди!-дедим ҳаяжоним минг чандон ортиб..ташқарида мени ўзим билмаган оламдан ташриф буюрган шаҳзодам кутарди.. Раъно бўйи чўзилиб худди ўзини ёшлигига бир томчи сувдек ўхшаш қизига қараб кўзи намланди.Қалбида қизғанчиқлик билан қизини бахтини кўриш ҳисси олишар ҳозироқ Оминасини биров олиб кетиб қоладигандек йиғлагиси келди. -ойи..-деди Одина жилмайиб..-яна бир меҳмонлар келмоқчи! 🌺🌺🌺🌺🌺🌺 Шамшод кузнинг салқин нафаси сезилиб ранго ранг тусга кирган дарахтларни тиниқ осмонни бир зум кузатиб дарвозадан фариштадек бўлиб чиқган қизга қараб нигоҳларини уза олмай қолди.. Шу тоб юраги ҳаяжонда Оминаникидан кам эмас эди.. Бу йигит дидда ҳам муомилада ҳам жуда эътиборли эканлигини яна бир бор ҳис қилдим.. -аммамни жуда яхши кутиб олибсизлар раҳмат! Уни томоша қилиш билан банд бўлиб гапини эшитмай қолибман.. -нима?-дедим эс ҳушимни йиғиб. -раҳмат дейман!-деди жилмайиб. -нима учун? -барчаси учун! Бирон жойда ўтириб сизга ўзим ҳақимда тўлиқ сўзлаб берсам майлими? Сиз ҳам менга ўзингиз ҳақингизда гапириб берасиз!-дея мени кўзларимдан розилик аломати ахтарди. Балки ҳаёт уни такрор ва такрор учратганда шу дақиқалар учун боримни бера яшар эдим..
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily