#SHATRANJ #No_46#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA -даданг ҳам ҳурмат қилишни сендан ўрганса бўларкан!-деди Феруза биринчи юришни қилгач.
Эркабек норози боқди.
-мени сенсирашни бас қил..-деди кейинги юришни қилиб.
-ютсанг сизлайман!-деди Феруза кейингисини юриш учун ўйланиб.
-унда бошлайвер!-деди йигит кулиб.
Анча вақт ўтиб Феруза шодон кулди.
-хўш!
Эркабек норози боқди.
-бўлиши мумкин эмас! Қаёқдаги ойимча мени ютиб ўтирсая..-деди шахмат тахтасига қараб.
-мен кетаман!
Эркабек уни устидан кулди.
-қаёққа кетасан? Ким сени қўйиб юборар экан..-деди ортига суяниб оёғини чалкаштирганча.Феруза алам билан боқди.
-ютдимку!
-фарқи йўқ! Бошқа нарса сўра..кетишинг мени қўлимда эмас..-деди йигит жиддий боқиб.
-унда..-дея ўйланди Феруза-ўқишни истайман..
Йигит ўрнидан турди.
-нима мен сенга сеҳргарманми?
-шунчаки дадангни кўндир!-деди Феруза илтижоли боқиб.
-мен бриллиант комплект ёки пул сўрайсан деб кутгандим!-деди йигит унга ҳайрон қараб.
-кераксиз матоҳлар!
-ўқиш..қайси ўқиш?
Феруза ҳурсанд бўлиб кетди.
-Юридик институт!
Эркабек кулиб юборди.
-у ерда кимлар ўқишини биласанми?
-сенга нима фарқи бор? Кира олмасам тақдиримга тан бераман..-деди Феруза қатъий.Эркабек уни қарори қатъийлигини кўргач ройишлик берди.
-фақат мени сенламайсан..дадамдан сўрайман! Унутма имконият фақат бир марта берилади..
Феруза ўзида йўқ ҳурсанд бўлиб кетди.
-раҳмат сенга!-дея тезда гапини тўгирлади-сизгааа..
Эркабек жилмайди.
-бу бошқа гап!
Феруза қизиқсиниб сўради.
-сиз қайси ўқишда ўқийсиз?
Эркабек сирли қаради.
-ўқишимни қаердан билдинг?
-буни аҳмоқам сезадику..хонангиз тўла китоб!
-яна нимани кўрдинг хонамда!-деди Эркабек жаҳли чиқиб.
-ҳеч нимани..сир бўлмаса қайси йўналишда ўқийсиз?
Эркабек Ферузага кулиб қаради.
-ўгай онам жуда меҳрибон чиқдику..
Феруза самимий жилмайди.
-раҳмат сизга..айтмасангиз ҳам ҳафа бўлмайман!
Эркабек ерга қараб сўнг унга боқди.
-актёрман!
Феруза кулиб юборди.
-актёр!
-нега куласан?-деди йигит жаҳли чиқиб.
Ферузани ёдига Икром тушди..уни ҳам актёр деб эшитганди.Тошкентда ўқийдику балки бу йигит билан..бир курсда ўқир!
-ҳалиги..-деди Феруза ҳижолат бўлиб-бир инсонни танийсизми?
Давоми бор...