View in Telegram
NAFISA MALIKOVA HIKOYALARI
#SHATRANJ #No_49 #MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA Феруза Эркабек кетгач овқат тайёрлай бошлади.Инсон сиқилса оддий ишдан аламини оларкан..Феруза ҳам чалғиш учун эринмай салат ҳам тайёрлади. -Ферузаа... Овоз эшитилгач Феруза ташқарига чиқди. -сенда гапим бор!-деди Керим бошқа хонага кириб.Феруза уни ортидан кирди. -эшитаман! Керим диванга ўтириб Ферузани кийимига қаради. -сенга кийим олиб бериш керак экан! -ўзим қилганларим қани?-деди Феруза ҳам креслога ўтириб. Керим кулди. -сени латта-путтангни кўтариб келмайманку! Феруза асабийлашди. -қандай гапингиз бор эди? -ота-онанг кўргани келишмоқчи! Феруза жонланиб кетди. -қачон? -эртага! Шомга томон.. Феруза ҳурсанд бўлиб кетди. -ақлли қиз бўлиб ота-онангга ортиқча гап қилмайсан деган умиддаман,дадангдан сени биринчи эрингни отаси тўйни бузганинг учун катта товон олган биласанми? Феруза тушунқирамай қаради. -отам сўрамади деганди! -отангни меҳрига қойил қолиш керак! -жиддийроқ бўлинг,пулни сиз бердингизми? -тўғри ўйлаябсан! Мен бердим..отанг буни маҳр деб ўйлагандир аммо мен сени сотиб олдим деб тушундим. Феруза буларни ҳазм қилишга қийналди. -демак.. -шунинг учун отангни қийнамай бахтли келин ролини ўйнайсан! Ферузани кўзлари ёшланди. -сизга бундан нима фойда? -дейлик менга ёқиб қолдинг!-деди Керим хунук жилмайиб. -сизга ўхшаганлар севишни билмайдику! -шу никоҳ масаласини ҳал қилиб олай.. -Мен сизни эрим деб қабул қилмайман.. -биламан ёшини кўриб қўйгансан лекин ишон мен ҳам чаккимасман!-дея Керим яқин келиб Ферузани иягидан тутди. -қўлингизни тортинг!-деди Феруза алам билан силтаниб. -шунча пулга арзийдиган чиройинг бор!-деди Керим унинг сочига қўл теккизиб. Шу пайт Эркабек келиб қолди..Керим тезда Ферузадан қўлини тортди. -Эркабек?-деди Керим ўғли томон шошиб қадам босиб... Давоми бор...
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start