View in Telegram
#SHATRANJ #No_48 #MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA Феруза нигоҳини олиб қочди. -ҳеч нарса! 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺 Катта уйда қиладиган иш қолмагач Феруза китоб қидирди.Телефони бўлганда эди..барибир ҳам ота-онасига айта олмайди.Оғир уҳ тортди.Омбор четидаги китобларни титиб ичидан ўқишга арзигуликларини топиб шу ерда ўқий бошлади. -рамантик асарлар мен учун эмас! Севгига ишонмайман.. Ромео ва Жулеттани нарига суриб қўйди.Қўлига Агата Кристини асари тушиб қолгач севиниб кетди.. -мана бу бошқа гап! Қорни оч қолгани ҳам эсидан чиқди китобга берилиб.Қачон кўзи кетди ўзи ҳам билмайди... "Узукни тақ! Феруза ўзига бир томчи сувдек ўхшаш қизга қўрқиб қаради. -амма! -сени туғилишингни қанча кутдим..биздан лаънатни олиб ташла.. Феруза тушунмай аммасини ушламоқчи бўлди.Аммо.қоронғулик бағрига сингиб кетган аммасини топа олмади" -ҳой! Кимнидир туртишидан уйғониб кетди. -шунчалик китоб ўқишни ёқтирасанми?-деди Эркабек китобларга қараб.Феруза ҳамон ўзига кела олмасди. -сенга нима бўлди?-деди йигит уни оқарган юзига қараб. -суввв..суввв..берингггг-деди қиз тутулиб.Эркабек шошиб колани очди. -ол ич! Феруза сув ичиб анча юрагини босди. -раҳмат! Эркабек колани оғзини ёпаркан қизга ҳавотирли боқди. -бирор ёмон нарса бўлдими? -йўқ! Шунчаки туш кўрдим-деди Феруза ўзини қўлга олиб. -унда тур..бозорлик қилиб келдим! Феруза туриб йигит олиб келган бозорликка қараб ҳайрон бўлди. -бу қанақа нарсалар? Эркабек бош қашиди. -қўзиқорин,зайтун.. -нега керак қиммат нарсалар?-деди қиз куюниб. -мен қаердан билай,сотувчилар мақтаганини олавердим.. Феруза уни устидан кулди. -бойларда пул бўлади ақл бўлмайди ўзи! -ҳой!-деди йигит кўрсаткич бармоғини ҳаводан ниқтаб. -бўпти!-деди Феруза харидга қараб кулиб-чет эл овқатидан қиламан..ошхонага олиб кириб беринг! Ошхонага киргач йигит чарчаб ўриндиққа ўтирди. -мен кетишим керак!-деди телефонига қараб.Феруза индамай нарсаларни жойлай бошлади..яна ёлғиз қолишдан қўрқди туш сабаб. -бу нима?-деди йигит сапчиб.Феруза шошиб қараб кулди. -суваракку! Йигит қўрқиб ўрнидан туриб кетди. -ошхонани тозаламадингми?-деди суваракдан кўз узмай.Феруза кулиб суваракни ушлаб йигитга яқин олиб борди. -бечорани озиб кетганини қаранг! Йигит кулиб юборди... Давоми бор..
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily