View in Telegram
#Taqdir_bitiklari #No_183 #By_Nafisa_Malikova -фақат тузукроқ кийиниб чиқ! Омина ҳаяжон билан Одинани тожикча услубда тикилган чиройли кўйлак лозимини кийди.Чиндан Одинани диди нозик.. Ташқарига чиққанда ўзи томон қараб турган дилбар аёлни кўриб сўзларини йўқотиб қўйди.. -Ассалому алейкум қизим!-деди аёл жилмайиб. Раъно ҳижолатомуз жилмайиб Оминага қаради -сўраш! Омина ўзини қўлга олиб сўрашаркан йигит аммасига хам ўхшаб кетишини сезди.. 🌺🌺🌺🌺🌺🌺 -ака жуда оддий оила экан! Садоқат амма акасига иккиланиб боқди. -менга қолса савдогарни қизини келин қилмасдим! Биласан уйда эркак сўзи қонун у қиз қандай тарбия олган Аллоҳга аён! -майли ака..Шамшодни кўнглига ўтирган бўлса ёшлар учрашиб гаплашиб кўрсин шунда тушунар дунёқараши тўғри келмаслигини..Шамшод олий маълумотли мулоҳазали йигит яхши ёмонни фарқига борар! Муқаддам ая қизни кўрмагани учун расм сўраганди..қизни расмини кўриб аввалига иккиланди.Ўғли чиройда бу қиздан тамомила устун эди..қисиқ кўзлари рангсиз қошлари қизни бирмунча хунук кўрсатар аммо қандайдир инсонни ўзига тортувчи истараси бор эди.Хаёлан ўғли билан қизни бирга тасаввур қилди барибир ўғли устунлик қиларди.. -ҳа майли..охири баҳайр бўлсин!-деб қўйди ичида.. 🌺🌺🌺🌺🌺🌺 -буни кийсамчи? Одина қош чимирди -бўлмайди! -унда нима кияй?-деди Омина хуноб бўлиб..эртага йигит билан учрашув жуда ҳам чиройли бўлиб кўрингиси келяпти негадир...аммо онасига сир бой бермади -учрашиб йўқ дейман! -ўзи шундоқ ҳам чиройли йигит сенга уйланадими йўқми ҳали?-дегандии онаси кулиб. Омина шуларни эслаб хўрсиниб қўйди. Мана шу пайтгача хабар ҳам ёзмади..ё шунчаки уйланиш вақти келгани учун уйланмоқдамикин? Севган қизи бор бўлиб уйдагилари кўнмаганмикин? Хаёлан минг бир кўчага кириб чиқди аммо биргина хабар келганини билдирувчи овоз қизни нозик вужудини титратиб юборди... "Қай фурсат мен сизни кўрдим баногоҳ Энди зарра ҳижрон дилимни ғашлар. Бунча ярашмаса ўзингизга, оҳ, Мунис табассуму маъюс қарашлар. Ҳеч кимни ҳайратга солмас ҳеч қачон Менинг ёнингизда йўғим ё борим. Ё фалак, шунча йил кезибман сарсон Сизни учратгунча, эрка дилбарим..." Омина шеърни ўқиб ҳаяжон билан рақам эгасига боқди..
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily