#SHATRANJ #No_48#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA Феруза нигоҳини олиб қочди.
-ҳеч нарса!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺 Катта уйда қиладиган иш қолмагач Феруза китоб қидирди.Телефони бўлганда эди..барибир ҳам ота-онасига айта олмайди.Оғир уҳ тортди.Омбор четидаги китобларни титиб ичидан ўқишга арзигуликларини топиб шу ерда ўқий бошлади.
-рамантик асарлар мен учун эмас! Севгига ишонмайман..
Ромео ва Жулеттани нарига суриб қўйди.Қўлига Агата Кристини асари тушиб қолгач севиниб кетди..
-мана бу бошқа гап!
Қорни оч қолгани ҳам эсидан чиқди китобга берилиб.Қачон кўзи кетди ўзи ҳам билмайди...
"Узукни тақ!
Феруза ўзига бир томчи сувдек ўхшаш қизга қўрқиб қаради.
-амма!
-сени туғилишингни қанча кутдим..биздан лаънатни олиб ташла..
Феруза тушунмай аммасини ушламоқчи бўлди.Аммо.қоронғулик бағрига сингиб кетган аммасини топа олмади"
-ҳой!
Кимнидир туртишидан уйғониб кетди.
-шунчалик китоб ўқишни ёқтирасанми?-деди Эркабек китобларга қараб.Феруза ҳамон ўзига кела олмасди.
-сенга нима бўлди?-деди йигит уни оқарган юзига қараб.
-суввв..суввв..берингггг-деди қиз тутулиб.Эркабек шошиб колани очди.
-ол ич!
Феруза сув ичиб анча юрагини босди.
-раҳмат!
Эркабек колани оғзини ёпаркан қизга ҳавотирли боқди.
-бирор ёмон нарса бўлдими?
-йўқ! Шунчаки туш кўрдим-деди Феруза ўзини қўлга олиб.
-унда тур..бозорлик қилиб келдим!
Феруза туриб йигит олиб келган бозорликка қараб ҳайрон бўлди.
-бу қанақа нарсалар?
Эркабек бош қашиди.
-қўзиқорин,зайтун..
-нега керак қиммат нарсалар?-деди қиз куюниб.
-мен қаердан билай,сотувчилар мақтаганини олавердим..
Феруза уни устидан кулди.
-бойларда пул бўлади ақл бўлмайди ўзи!
-ҳой!-деди йигит кўрсаткич бармоғини ҳаводан ниқтаб.
-бўпти!-деди Феруза харидга қараб кулиб-чет эл овқатидан қиламан..ошхонага олиб кириб беринг!
Ошхонага киргач йигит чарчаб ўриндиққа ўтирди.
-мен кетишим керак!-деди телефонига қараб.Феруза индамай нарсаларни жойлай бошлади..яна ёлғиз қолишдан қўрқди туш сабаб.
-бу нима?-деди йигит сапчиб.Феруза шошиб қараб кулди.
-суваракку!
Йигит қўрқиб ўрнидан туриб кетди.
-ошхонани тозаламадингми?-деди суваракдан кўз узмай.Феруза кулиб суваракни ушлаб йигитга яқин олиб борди.
-бечорани озиб кетганини қаранг!
Йигит кулиб юборди...
Давоми бор..