View in Telegram
NAFISA MALIKOVA HIKOYALARI
#SHATRANJ #No_45 #MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA -ортиқча саволлар берма! Керим шундай дея уйни тарк этди.Феруза оқ кўйлакни ўрнига кийиш учун нарса қидирди.Хоналар жудаям кўп экан..аммо озода,худди кимдир ҳар куни тозалаб турадигандек.Бир хонани очганди чеккада шахмат турарди..хар-хил китоблар аралашиб ётарди. -Эркабекни хонаси шекилли!-деди Феруза хонага яхшилаб қараб.Шкафни очиб ўзига тўғри келадиган футболка,трикога кийимини ўзгартириб оқ кўйлакни олиб бориб ахлатга улоқтирди. -ҳой..-деди уйни қўриқлаётган йигитга қараб.Йигит эътибор бермади. -мени қорним оч нон олиб кел! Ёки ўзим олиб келай.. -кўчага чиқишингиз мумкинмас!-деди йигит қўрслик билан.Феруза мажбур ортига қайтиб ошхонани қидирди. -тавба булар бу ерга энди кўчиб келганми? Нега ҳеч нима йўға..-деди қорнини ушлаб.Очлик безовта қила бошлади..стол четида эрталаб Эркабекни бироз тишлаган олмасини мажбур еди.Нима қилишни билмай залга кирди.У ерда ҳам шахмат бор эди.Қизиқиб ўтириб доналарини томоша қилди. -вой бо қиммат шахмат доналари!-деди кўзига яқинлаштириб қараркан.Сўнг тера бошлади. -ўйнашни биласанми? Феруза чўрчиб қаради. -сен? Эркабек қош чимирди. -сенлама..ўгай онам бўлсанг ҳам сендан каттаман! Феруза кулди. -оналар болаларини сизламайди! Йигит қизни эгнига қараб жахли чиқди. -нега мени кийимимга тегиндинг? Феруза кийимига қараб ҳижолат бўлди. -нима қилай оқ кўйлакда юравермайманку? Йигит уни тўғрисига ўтирди. -қайтиб хонамга кирма! Ёмон кўраман хонамни титганни! Феруза шахматдан кўз узмай жавоб берди. -ҳаёт ҳам шахмат донасига ўхшайдия.. Йигит тим қора кўзойнаги ечди. -шунинг учун ҳам шахматни яхши кўраман! Бир хиллик инсонни зериктиради.. Феруза унга қаради. -сени ютсам мени озод этасан! Эркабек сариқ аралаш сочини чеккага олиб кулди. -мени ҳеч қачон юта олмайсан! Феруза дадил боқди. -биринчи мен юраман! Эркабек мағрур жилмайди. -биринчи юрган эмас ўйлаб юрган ютади ишон! -унда бошладикми? Эркабек шахматни қиз томон сурди. -хонимлар биринчи! Давоми бор...
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start