View in Telegram
#SHATRANJ #No_46 #MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA -даданг ҳам ҳурмат қилишни сендан ўрганса бўларкан!-деди Феруза биринчи юришни қилгач. Эркабек норози боқди. -мени сенсирашни бас қил..-деди кейинги юришни қилиб. -ютсанг сизлайман!-деди Феруза кейингисини юриш учун ўйланиб. -унда бошлайвер!-деди йигит кулиб. Анча вақт ўтиб Феруза шодон кулди. -хўш! Эркабек норози боқди. -бўлиши мумкин эмас! Қаёқдаги ойимча мени ютиб ўтирсая..-деди шахмат тахтасига қараб. -мен кетаман! Эркабек уни устидан кулди. -қаёққа кетасан? Ким сени қўйиб юборар экан..-деди ортига суяниб оёғини чалкаштирганча.Феруза алам билан боқди. -ютдимку! -фарқи йўқ! Бошқа нарса сўра..кетишинг мени қўлимда эмас..-деди йигит жиддий боқиб. -унда..-дея ўйланди Феруза-ўқишни истайман.. Йигит ўрнидан турди. -нима мен сенга сеҳргарманми? -шунчаки дадангни кўндир!-деди Феруза илтижоли боқиб. -мен бриллиант комплект ёки пул сўрайсан деб кутгандим!-деди йигит унга ҳайрон қараб. -кераксиз матоҳлар! -ўқиш..қайси ўқиш? Феруза ҳурсанд бўлиб кетди. -Юридик институт! Эркабек кулиб юборди. -у ерда кимлар ўқишини биласанми? -сенга нима фарқи бор? Кира олмасам тақдиримга тан бераман..-деди Феруза қатъий.Эркабек уни қарори қатъийлигини кўргач ройишлик берди. -фақат мени сенламайсан..дадамдан сўрайман! Унутма имконият фақат бир марта берилади.. Феруза ўзида йўқ ҳурсанд бўлиб кетди. -раҳмат сенга!-дея тезда гапини тўгирлади-сизгааа.. Эркабек жилмайди. -бу бошқа гап! Феруза қизиқсиниб сўради. -сиз қайси ўқишда ўқийсиз? Эркабек сирли қаради. -ўқишимни қаердан билдинг? -буни аҳмоқам сезадику..хонангиз тўла китоб! -яна нимани кўрдинг хонамда!-деди Эркабек жаҳли чиқиб. -ҳеч нимани..сир бўлмаса қайси йўналишда ўқийсиз? Эркабек Ферузага кулиб қаради. -ўгай онам жуда меҳрибон чиқдику.. Феруза самимий жилмайди. -раҳмат сизга..айтмасангиз ҳам ҳафа бўлмайман! Эркабек ерга қараб сўнг унга боқди. -актёрман! Феруза кулиб юборди. -актёр! -нега куласан?-деди йигит жаҳли чиқиб. Ферузани ёдига Икром тушди..уни ҳам актёр деб эшитганди.Тошкентда ўқийдику балки бу йигит билан..бир курсда ўқир! -ҳалиги..-деди Феруза ҳижолат бўлиб-бир инсонни танийсизми? Давоми бор...
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily