View in Telegram
NAFISA MALIKOVA HIKOYALARI
#Taqdir_bitiklari #No_184 #By_Nafisa_Malikova Бу ўша рақам.. Сухробдан сўнг кўнгил бермайман деганди..йигит зотига қарамайман деганди аммо ҳозир..Шамшодни қиёфасини хаёлан тасаввур қилиб энтикиб қўйди Оминадан бошқа қиз бўлса асло рад этмайди бундай йигитни.. Эртага учрашув йигитга нима дейди энди?
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
-янга ўзи ҳарбий йигит дедингиз яхшилаб суриштирдингизми? Раъно Донохолни нима ниятда келганини билса ҳам қизини бахти учун мум тишлаб жилмайди -суриштирдик! Жуда мақташди акангиз бугун эркаклари билан гаплашади.. -айтмади деманг..биласиз бундай ишдагилар катта пул топади яқиндаям эшитдим битта ҳарбий йигит роса юриб юриб бир содда қизга уйланиб ОИТС юқтирибди.. Раъно бу гапдан сесканиб кетди -ҳа энди ҳар хил одам борда! Донохол Раънони ранги оқарганини сезиб яна давом этди -Худо билади жуда хушсурат деябсиз балки унга хотин фақат ота онасини хизмати учун керакдир.. Раъно минг урунмасин барибир кўнглига шубҳа оралади..қизни ўстириш қийин кўнгилдагидек жойга узатиш ундан ҳам қийин экан.. -уёғи пешонасиданда..-деб қўйди Раъно сир бой бермай.. Донохолни энсаси қотди.Бу янгаси индамаса ими жимида Оминани бериб юборадиган қаттиқ киришмаса бўлмайди шундай қилсинки тўйни қандай тўхтатганини билмай қолсин бу янгаси..
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
Раъно шу кеч бўзарган оқарган юзларни кўриб чиқди..уйғониб кетганда эса каравотида узунсочли малласоч мурдасифат аёл унга совуқ кўзларини тикиб турарди..
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start