#Kriminal_muhabbat 53-қисм
Сурейя хоним бу сафар Зокирга қаттиқроқ тикилди:
-бу бола кимни боласи?
-Зокирнинг эски лайлаги ташлаб кетди-Идрис қовоғини уйганча Зокирга қараб.
-ойи бу Нармин ва мени боламиз-деди Зокир худди таништирмоқчидек уни Сурейя хонимнинг яқинига олиб борди.
-Нармин..сен уни шу ёлғонига ишондингми ўғлим...
-Бу ёлғон эмас- деганча нақшинкор зинадан майда қадам ташлаб виқор билан тушиб келаркан Нармин-саломларр бутун оила жамку-деганча аламли кулди.
-бу алвасти бу ерда нима қиляпти-бақирди Идрисга Сурейя.
-Сурейя тинчлан фақат днка натижаси чиқгунча қолади-деди Идрис Нарминга қарамай.Шу пайт қўл телефонига Шохруҳ қилиб қолди.Гаплашиб бўлгач:
-мени муҳим ишим чиқиб қолди келгунимча уйга ўт қўйиб юборманг хоним-деб Сурейяни юзини силаб қўйди ва чиқиб кетди.
-Салом Нарминнн-Малика нафратли нигоҳ ташлади.
-меҳмонни ҳам шундай кутиб оладими яхшимас-деб уларнинг ёнига юриб келди.
-бас қил Нармин оила аъзоларимни хурмат қил илтимос-деди Зокир бола билан диванга ўтириб.
-бу қанақа ҳидд?-деди Сурейя бурнини беркитаркан.
-рости..Нармин сени атирингми?-деб қизни мазаҳ қилди Малика.
-Закир менга келчи иш бажардингми дейман ўғлим?-деб Зокирдан ўғлини олди.
-Айтдим боядан бери бунақа ҳид қаердан келяпти деб-Зокир шундай деб қўлларини ҳидлади-қўлларимгаҳам ўрнашиб қолибди.
-бор Нармин тез тозала..нафас олиб бўлмай қоптику..-Сурейя шундай деб хонасига томон чиқиб кетаётиб-фақат бир кеча шуердасан ўғлимга нима қилганингни ҳали унутганим йўқ Зокир унутган бўлса ҳам..-деди Нарминга норози нигоҳда қараб.
-қўрқманг ўзимни уйим бор..бировни уйида сиғинди бўлмоқчимасман..-деди Нармин ва боласини хизматкор билан ювиниш хонасига олиб кетди.Малика акаси билан ёлғиз қолгач сўради:
-Ака энди анови ҳамшира севгилингиз нима бўлади?
-нима бўларди..унга уйланмоқчиман-деди Зокир ҳотиржам диванга ёнбошлаб.
-ўзи у сизни севадими...Нарминни кўзлари айтиб турибди сиздан умидвор..яхшилаб ўйлаб кўринг ака энди ўртада бола бор..
-дарров амма бўлиб жиянингни онаси билан яраштирмоқчимисан Марии-кулди Зокир.