View in Telegram
RETRO HIKOYALAR
#Kriminal_muhabbat 56-қисм Идрис уйга келиб тўғри хонасига чиқди.Сурейя ухлаб ётган экан.Идрис тўппончани олиб унинг пешонасига туради.Совуқ қурол тафти тегиб аёл сесканиб уйғониб кетди.Тепасида Идрисни қурол тутиб турганини кўриб қўрқувдан уйқуси учиб кетди. -Идрис... -ха Сулейман билан учрашув ажойиб ўтдими?-қуролни янада қаттиқроқ тиради.Сурейя бир зум довдираб қолди: -сен мени кузатаётганмидинг?-Идриснинг кўзларига тик боқди. -ха Зокир кимнинг ўғли тўғрисини айт сен ҳали мен ўтқизган днка натижасини ўзгартириб қўйганмидинг? Шунчаликка бордингми? -Идрис Сулейман оғзига келганини гапирди Зокир сени ўғлинг.. -манашу қуролим ҳозир чиройли юзингни тешиб ўтиб кетади мени алдашга уринма охирги марта сўраяпман-тўппончани тепкисини ушлади. -хааа...у Сулейманни ўғли..мен қўрқдим мени ташлаб кетишингдан..ҳомиладорлигимни айтсам мендан воз кечишингдан қўрқдим..-йиғлай бошлади Сурейя.Идриснинг қўлидан тўппонча тушиб кетди.. -нималар деяпсан..наҳотки Зокирим бировни боласи бўлса.. -уни сен катта қилдинг у сенинг фарзандинг бу ўзгармайди Идрис-деганча Идрисга қўлини яқинлаштирди Сурейя. -менга қўлингни теккизма..-ғазаб билан бақирганча хонадан чиқиб кетди Идрис.Сурейя унинг ортидан кўзлари ёшга тўлиб қараганча қолиб кетди.Идрис ғазаб отига минди"сизлар мен билан ўйнашиб катта хато қилдиларинг ҳали буни жавобини берасан Сулейман сени йўқ қиламан"деганча ҳовли атрофини айланиб уни йўқ қилиш учун режа туза бошлади.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start