View in Telegram
#Криминал_муҳаббат 61-қисм Маъмура тонг отгач хаяжон билан йўлга чиқди.Онасига Шохруҳнинг асл касбини секин тушунтирганди онаси аввалига сен чидолмайсан деб хавотирланди аммо қизининг ҳам унда кўнгли борлигини билгач совчиларини жонатсин деди.Маъмура буни бориб Шохруҳга тезроқ айтгиси келарди.Ишхонага келиб ички ҳаяжон билан юраги дукурлаб секин Шохруҳнинг ҳонасини таққилатди аммо ичкаридан садо келмагач эшикни ўзи очди негадир хона бўм бўш эди.Хона эгаси абадийга кетгандек хонада ўзидан из ҳам қолдирмаганди.Маъмура ҳайрон бўлганча югуриб бош шифокорнинг олдига борди.Шохруҳ ҳақида сўраганди уни полициячилар олиб кетганини қамоққа қайтарилганини айтди.Маъмурани юрагини кимдир узиб олгандек бўлди.«Бўлиши мумкинмас бундай қилолмайди...осон кетолмайди..»деганча ерга ўтириб қолди.Залдан ўтаётган Ситора кўриб унинг ахволига кулди: -йигитинг ташлаб кетдими?? Охири сени қанақалигингни билибдида..Маъмура ғазаб билан ўрнидан туриб уни ёқасидан олганча бақирди: -яна бир марта мени асабимга тегсанг онам ҳаққи соғ қўймайман тушундингми???-Ситорани бўғмоқчидек маҳкам қисди.Ситора бирон марта уни бундай ахволда кўрган эмас индамаса ҳозир бўғиб қўйишга ҳам тайёр. -хўп хўп қўйвор-ҳолсиз сўзлади Маъмурага қараб. -бу ерда нималар бўляпти???-Нигора опани ўрнига тайинланган янги бош ҳамшира уларни ёнига югуриб келди.Маъмура югурганча тепага чиқиб кетди.Ўша 9-палатага кириб Шохруҳнинг каравотига ўтирганча йиғлай бошлади.Биринчи марта жуда ҳам ожизлигини ҳис қилди..Наҳотки бахтига етай деганда тескарисига айланса..йўқ бугуноқ бориб уни топади"Маъмура кўзёшларини артиб қатъият билан ўрнидан туриб юриб кетди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily