#Kriminal_muhabbat 50-қисм
Маъмура уйга киргач онасининг бир дунё саволларига жавоб берди.Энди онасидан чарчадим дам оламан деб қочмоқчиди укасига тутилди.
-қани опа мен билан юрингчи-деганча опасини хонага олиб кириб эшикни қаттиқ ёпди.
-хўш бир бошидан ҳаммасини гапиринг
Маъмура унинг қарашидан ҳеч қаёққа қочиб кетолмаслигини тушунди ва бир бошидан ҳаммасини айтиб берди.
-Шохруҳни қачондан бери танийсиз опа ўзидан ўзи Идриснинг одами сизга ёрдам бермаса керак-опасига қаттиқ тикилди йигит.
-оббо Маъруф саволларинг тугамасканда а?-қоши чимирилди Маъмурани.
-биласизми опа у йигит мени қутқараётганда бир нарсани сездим бу қанчалик ҳақиқатга яқин билмадиму Шохруҳ оддий одаммас...
-бу билан нима демоқчисан???
-ўзингиз ўйланг мени қандай қилиб осонликча топиш мумкин ахир умуман жойлашган жойимни ҳам билмасдику..Маъмура чуқур ўйга толиб қолди.Укаси ҳақ бу ҳақида нега олдинроқ ўйлаб кўрмадикин.
-бу билан уни...
-махсус агент демоқчиман...оддий одамни бу иш қўлидан келмайди-укасининг ақлига қойил қолди Маъмура биринчи марта.
-туппа тузук ақлинг борекан бирор ишда ишласанг бўлмайдими-кулди укасига.
-поччамга айтинг мени ёрдамчи қилиб олсин биргаликда мафияларни тинчитамизз-деганча қўлини тўппонча шаклида қилиб ота бошлади.
-э борее поччамиш..у ҳали сен айтгандек одамми ё оддий ўғрими..агент бўлса мен билан нима иши бор..оддий ҳамшира бўлсам тавба-жахли чиқди Маъмурани.
-опа мени айтди дейсиз у оддий одаммас ишонмасангиз уни яхшилаб кузатинг-деди Маъруф жиддий.
-хуллас мен кетдим ойим билан сени саволларингдан бошим оғриб кетди-деб укасининг хонасидан қочиб қолди Маъмура.