View in Telegram
RETRO HIKOYALAR
#Криминал_муҳаббат 64-қисм Маъмура Тимуха билан шинамгина кафега кириб ўтирди.Йигит иккисига ҳам кофе айтди. -биласизми Маъмура сизни ёнингизга келганимдан Шохруҳ бехабар.Аслида уни исми Шохруҳ эмас Али.У сизни ташлаб кетгани йўқ..яна ундай деб ўйламанг..шунчаки мен унга яқин дўсти сифатида ўзини тамом қилаётганини жим кузатиб тура олмайман.Ўша куни Шохруҳни шошилинч чақиртиришди... -Али келдингми? Ҳозироқ Туркияга жўнаб кетишинг зарур сен учун ҳужжат ҳамма нарса тайёрланган.. -аммо мудирим Идрис иши ҳали ниҳоясига етмади.. -буни ўзимиз ҳал қиламиз сен туфайли асосий маълумотларни қўлга киритдик Идрис деярли қўлимизда битта хато қилса бўлгани.. -унда касалхонага қайтиб нарсаларимни йиғсам бўладими?-илтижо билан тикилди Шохруҳ. -йўқ асло уердагиларга сени бошқа қамоққа ўтқизганимизни айтдик қайтиб борсанг шубхаланишади ҳозироқ йўл тадоригини кўр-гап тамом дегандек ҳужжатларни Шохруҳга берди.Тимуха бу пайтда уларни ёнида эди.Шохруҳнинг ўшандаги ахволини таърифлай олмайди..Бурч ва муҳаббат тўқнаш келганда қайси бирини танлашга қийналётган ошиқ йигит..жонини фидо қилар даражада севган касби ва ундан кам бўлмаган муҳаббати.. у ҳозир Туркиядами-кўзларини чексиз соғинч қамраб олди Маъмурани. -ҳа мана бу у жойлашган меҳмонҳона..мана бу эса онасининг манзили..мана бу Туркияга билет сен учун..танловни сенда қолдирдим..Али бу йўлдан қайтмайди юраги парча парча бўлиб кетса ҳам давом этаверади..дунёда Идрисга ўхшаган каламушлар сон мингта уларни қириб тугатишга Алини вақти етмайди..у озроқ бўлса ҳам бахтли бўлишини ҳоҳлайман..-деди йигит ҳорғин-сиз яхшилаб ўйлаб кўринг хайр мен кетдим..деганча ўрнидан туриб тўловни қилиб чиқиб кетди.Маъмура чуқур ўйга толиб вақт ўтаётганини ҳам сезмасди..демак Шохруҳ бурчи туфайли кетган Маъмурани жонидан ҳам ортиқ кўраркан..хатто дўсти ҳам буни унинг нигоҳидан сезган бўлса..эх Шохруҳ ака сизсиз мени яшай олади деб ўйладингизми???-Маъмурани кўзидан томчи ёш сизиб чиқди.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start