View in Telegram
RETRO HIKOYALAR
#Kriminal_muhabbat 57-қисм Шохруҳ касалхонагача зўрға етиб келди.Қаттиқ чарчоқдан уйқуга кетди. Тонг отиб Мсъмура ишга чиқиб кетаркан уни укаси тўхтатди: -опа мен айтганимни албатта қилинг хўп-деганча пичирлади.Онаси ҳайрон бўлиб: -нима ҳақида гаплашаяпсизлар?-деди уларга қараб. -жосуслар ҳақида- кулди Маъмура-майли мен ишга кетдим.Маъмура ишга чиқди."Нақадар яхши ўз ҳаётимга қайтдим"кулди қиз.Бош шифокорни ёнига кириб чиқди: -ҳа Маъмурахон йигитингиз каттаконларданми дейман 1ҳафталик таътил жорий қилиб юборишди сиз учун-деди доктор ўткир нигоҳларини қизга қадаганча. -йўқ уларни танимайман таътилга келсак буни сизни ёзиб беришди деди -ха майли ишга борақолинг-деганча қоғозларини кўра бошлади-айтганча бугун очилиб кетибсиз.. -рахмат..-"ўзимам қачон гап отаркин бу деб ўйлаб турувдим хотинбоз ярамас"деб ўйлаганча хонадан чиқиб кетди.Маъмура эрталабки ишларини ҳал қилиб тўғри Шохруҳнинг хонасига йўл олди.Йигит ҳатто оёқ кийимини ҳам ечмасдан ухлаб қолган экан.Маъмура секин бориб унинг оёқ кийимини ечиб қўйди.Йигитнинг тепасига келиб унинг сочларини секин силаб қўйди."Беозоргина бўлиб ухлаб ётишини"ёш болани томоша қилгандек завқланиб томоша қиларкан.Шу пайт Шохруҳ қимирлай бошлади.Маъмура дарров ўрнидан туриб ўзини уколларни тайёрлаётгандек тутди.Шохруҳ секин кўзларини очиб у томонга қаради. -Салом ҳамшира хоним..-секин жилмайди йигит. -хайрли тонг дейман десам аллақочон пешин бўлди-унга қараб жилмайиб укол билан яқинлашди. -шунчаки жуда чарчагандим-кўзларини ишқалаб ўрнидан турди йигит. -қани билагингизни очинг яхши йигит.Шохруҳ енгини шимарди.Кеча машинани кескин бурганда қўлига зарб тегиб кўкариб қолибди.Маъмура уни кўриб дарров тутоқди: -яна кимни қутқардиза..қўлингизни қаранг- Маъмура хавотирланиб Шохруҳни қўлини ушлаб кўра бошлади. -ваҳима қилма бўлиб туради-деганча Шохруҳ қўлини опқочаркан.Шу пайт қимирлаганига шимининг чўнтагидаги кеча танлаган узуги тушиб қолди.Маъмура ялт этиб чиройли қутичага қараб қолди ва секин ушлади."Узук қутисими"деб ўйлаб қутини очди.Қути ичида нозик дид билан танлаган бежирим никоҳ узуги турарди. -ёқдими???-кулди Шохруҳ уни кузатаркан. -кимга олдингиз???-Маъмура Шохруҳга қизиқиш тўла нигоҳлар билан тикилди.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start