View in Telegram
RETRO HIKOYALAR
#Криминал_муҳаббат 58-қисм -битта қизни анчадан бери севаман..ўзи жудаям қайсар қиз яна хавф хатарни оҳанграбодек ўзига тортади..-жилмайиб қизга қаради Шохруҳ. -қизиқ ким экан а у?-Маъмура шўх кулди. -Маъмура менга турмушга чиқасанми??? -борингеэ хазиллашапсизми?-уятдан қизариб кетди қиз. -жиддий айтаяпман агар рози бўлсанг мендан бахтли одам йўқ агар йўқ десанг қайтиб сени безовта қилмайман худди мавжуд бўлмагандек..-маҳзун жилмайди йигит. -Шохруҳ ака мен жиддий ўйлаб олишим керак..боз устига онам сизни танимайди ҳам..менга ростини айтинг кимсиз???-йигитнинг кўзларига жиддий тикилди Маъмура. -бутун умр ҳаёти ҳавф остида бўладиган инсон..жавобим сени қониқтирадими-қизга ўйчан қараб қолди Шохруҳ. -демак жосуссиз..-йигитга меҳр билан тикилди-шунинг учун ҳам онангизни кўрмас экансизда..бу қийинмасми? -баъзида қийин лекин мен касбимни севаман..хўш журналист қиз саволларингиз тугаган бўлса энди жавоб берингчи..менга турмушга чиқасанми???-Маъмурани қўлларини ушлади Шохруҳ.Маъмура унга ҳозироқ ҳа деб бақириб қучиб олгиси келди аммо бунга ғурури йўл қўймади. -мен яхшилаб ўйлаб кўришим керак Шохруҳ ака..-кўзларини олиб қочди. -майли бу узук сенда кетақолсин агар рози бўлсанг эртага тақиб келасан..йўқ десанг узукни отиб юбор менга ҳозироқ жавоб беришинг шарт эмас..-қизнинг юзларини меҳр билан силаб қўяркан. -раҳмат Шохруҳ ака..энди уколни олинг..-деб йигитга укол қилиб хонадан чиқмоқчиди Шохруҳ унинг қўлидан ушлаб қолди: -эрта қачон келаркин деб кунбўйи ухламай чиқаман энди...Маъмура уялиб хонадан чиқиб кетди.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start