View in Telegram
#Kriminal_muhabbat 52-қисм Шохруҳ машинада кетаркан қандай йўл тутишни билмасди.Генералга сим қоқди: -ало мудирим..-дея бугун эшитган гапларни ҳаммасини айтди. -Идрис учун бу оғир зарба бўлади лекин менимча айтишинг керак сен бўлмасанг барибир бошқасидан эшитади..қандай қилиб кўчада бемалол юрибсан??? -Идрис ўғамни шарофати билан генералим-кулди Шохруҳ. -хўп Али ҳеч кимни кўздан қочирма-дея генерал телефонни ўчирди.Шохруҳ Маъмурани ўйлади."Бу қайсар қиз мени гапларимга ишонмади эртага ҳали яна сўроқ қилса керак"деганча жилмайиб қўйди.Негадир қаттиқ чарчоқдан кўзлари мудрай бошлади.Светафорда тўхтаганда бир аёл ва етаклашиб кетаётган ўғилга кўзи тушди.Йигит афтидан онаси шекилли аёлни суяганча қўлтиқлашиб кетишарди.Шохруҳни юрагини соғинч қамради."Онам бундай касб танлашимни асло ҳоҳламаган эди..аммо мен отамнинг йўлидан кетдим..кечиринг онажон сизга қариганда суянч бўла олмаяпман"кўзлари ёшланди йигитни.Машиналар сигнал чала бошлади.Шохруҳ ҳаёлини йиғиб олиб машинани ҳайдаб кетди.Аммо кўзлари негадир юмилиб кетай дерди.У Идрисга қўнғироқ қилди: -ота сизга муҳим гапим бор.. -Аниқладингми? -ха сиз билан ҳоли жойда гаплашиб олишимиз керак.. -унда офисимга ўт ўша ерга бораман мени кутиб тур-дея гўшакни қўйди.Шохруҳ эснай бошлади."Ухламаганим панд беряпти шекилли Идрис билан учрашиб касалхонага қайтгач ухлаб олмасам бўлмайди".Шундай деб йўлда кетаркан кўзлари ачишиб кетди.Шохруҳни уйқу элта бошлади.У қарама қарши тарафда келаётган машинани кўрмаётган эди...
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily