Муҳим лойиҳалар билан ишлаш блогерларга эмас, профессионалларга топширилгани яхшиГап-сўзларга қараганда, Ёшлар агентлигининг энг муҳим лойиҳаларидан бири - "Минг китоб" бошида булутлар айлана бошлабди. Ўзи шундоғам аниқ эдики, минг китоб тепасидаги "икки китоб" нотўғри, мантиқдан йироқ ва қисман адолатсиз танланганди.
Одам тушунмайди, шундай муҳим лойиҳа нега Ёшлар агентлигига, Алишер Саъдуллаевга, унданам қизиғи, блогерларга топширилди. Биз ҳозир ҳафсала билан сўкадиган замонларда "Ёзувчилар саюзи" деган ижодий ташкилот ўз сафига минглаб ижодкорларни бирлаштирган, аммо улар орасида етти-саккизта профессионал таржимон бор эди.
Масалан, Қодир Пирмуҳамедов, Низом Комил, Озод Шарафуддинов, Иброҳим Ғафуров, Жамол Камол...Бу адиб ва мутаржимлар асосан рус тили (Ж.Камол инглиз, форс, турк тилларидан) жаҳон адабиёти дурдоналарини таржима қилишган.
Ҳолбуки, ўша замонларда ўрис тилини бу уюшмага аъзо бўлган ёзувчи-шоирларнинг ҳаммаси билган. Аммо ҳаммаям таржимага ботинишмаган.
Чунки буям бир санъат. Ҳозирчи, бу иш билан шуғулланаётганларнинг кўпи адабиётга, маданият ва санъатга алоқаси йўқ одамлар. Бизнинг назаримизда бу лойиҳага Фанлар Академияси ва бошқа ижодий ташкилотларни боғлаш тўғри бўларди.
Нимагаки, таржима қилдик, дейиш бошқа, унинг сифати мутлақо бошқа-бошқа нарса. Шунинг учун айтамизки, бундай миллат мафаати учун муҳим лойиҳалар билан ишлаш блогерларга эмас, профессионалларга топширилгани яхши.
@platformauzb