Ўзбекистон энг кам иш ҳақига эга 154 та мамлакат орасида 111-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Minimum Wage by Country 2024 хабар берди.
Рўйхатда давлатларнинг йиллик ҳамда соатлик энг кам иш ҳақи миқдори доллар кўринишида ҳисоблаб чиқилган. Унда Австралия йилига 35.515$, соатига эса 17.47$ миқдоридаги иш ҳақи билан энг юқори ўринни эгаллаган.
Ўзбекистон эса энг кам иш ҳақи бўйича 111-ўринни банд қилиб, йилига 1.041$, соатига эса 0.50$ ни ташкил этган.
@platformauzb