View in Telegram
Энди ТДЮУни битирганлар прокурор-тергов ходими бўла олмайдими? Бугун Oʻzbekiston24 расмий телеканалида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси фаолиятига бағишланган видеоматериал берилди. Унда "фақатгина Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини тамомлаганлар прокуратура ёки тергов органларига ишга жойлашиш имкониятига эга бўлади, бошқа олий таълим муассасаларининг битирувчилари мазкур лавозимларга даъвогар бўла олмайдилар, чунки квота фақат Академия доирасида шакллантирилади", дейилди. Буни 100 фоиз тўғри маълумот дея олмаймиз, бироқ академия маълумотни шундай кўринишда бериш орқали яхши мақсадни кўзлаган, яъни келгусида прокурор-тергов ходими бўлишни кўзлаганлар кўпроқ эътиборини ҲМҚАга қаратиши лозимлигига ишора қилган. Чунки, ҲМҚА қабул квоталари тергов ва суриштирувни амалга ошириш ваколатига эга давлат органлари ва прокуратуранинг ҳудудлар кесимидаги тўлиқ эҳтиёжлари асосида шакллантирилади ва мазкур тизимларнинг кадрларга бўлган талабини тўлиқ қаноатлантиради. Шу тариқа, прокуратура ва ваколатли давлат органларининг тергов ва суриштирув органларининг кадрлар бўйича эҳтиёжи Академия битирувчилари ҳисобига тўлиқ қопланиши таъминланади. Бунда Академиянинг битирувчилари ишга жойлаштирилгандан сўнггина бошқа ОТМни тугатганларни қабул қилиш имкони пайдо бўлади, бироқ квота мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб шакллантирилишини инобатга олсак, бошқа ОТМ битирувчилари учун вакант жой қолмаслиги мумкин. Шунинг учун, келгусида прокурор-тергов ходими бўламан деганлар ҲМҚАга эътиборни қаратсин деган маънода Oʻzbekiston24да айтилган экан. Бу дегани ТДЮУ ва бошқа ОТМ битирувчилари прокурор-тергов ходими бўла олмайди дегани эмас. Улар ишга қабул қилингандан кейин ҲМҚАнинг 576 соатлик қайта тайёрлаш курсларида ўқиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.2022 йилдаги ПФ-257-сон Фармони 7-бандига кўра, биринчи маротаба ваколатли давлат органларига хизматга қабул қилиниб, суриштирувчи ёки терговчи лавозимларига тайинланган ҳамда прокуратура органларига илк бор хизматга қабул қилинган ходимлар учун — ҲМҚАда давомийлиги 576 соатдан кам бўлмаган мажбурий бирламчи ихтисослашув шаклида касбий қайта тайёрлаш курслари жорий қилинган. Мазкур курсларни терговчи (суриштирувчи) лавозимларига тайинланган ҳамда илк бор прокуратура органларига хизматга қабул қилинган ходимлар улар лавозимга тайинланган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмасдан ўтайди. Қайта тайёрлаш курсларида ўқиётган ваколатли давлат органлари ходимларининг эгаллаб турган лавозимлари бўйича белгиланган тартиб ва миқдорда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўловлари (пул таъминоти) сақлаб қолинади. Мазкур пост мавжуд қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ҲМҚА масъуллари берган маълумотларга таяниб ёзилди. @platformauzb
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily