Эндиликда меҳнат шартномалари электрон тартибда тузилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига мувофиқ, иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат шартномалари “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси («ЙММТ» ИДАК) орқали электрон тартибда тузилади.
Меҳнат шартномалари иш берувчи томонидан шакллантирилади ва тарафлар ўртасидаги келишувга кўра электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёрдамида имзоланади.
Имзоланган электрон меҳнат шартномасини ходим ўзининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги (my.gov.uz) шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.
@platformauzb