View in Telegram
Энди қарзларни ундиришнинг янги механизми жорий этилади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 7 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида Ўзбекистонда мажбуриятлар реестрини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Амалдаги қонунчиликка кўра, агар қарздорнинг ундириш учун ишлатилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромади бўлмаса, ижро иши юритиш тугалланган ҳисобланади ва қўйилган чекловлар бекор қилинади. Қонун лойиҳасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш мақсадида «Мажбуриятлар реестри» институтини жорий этиш кўзда тутилган. Реестр Мажбурий ижро бюроси томонидан юритилади. Унда суд ҳужжатлари ёки бошқа органлар ҳужжатлари бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган қарздорлар тўғрисидаги маълумотлар бўлади. Агар қарздорда қарзни ундириш мумкин бўлган мол-мулки ёки маблағлари бўлмаса, бу ҳақдаги маълумотлар реестрга киритилади. Реестрга киритилгандан сўнг, қарздорга нисбатан ижро процессининг бир қисми сифатида қўйилган барча чекловлар (масалан, мол-мулкни хатлаш, чет элга чиқишни тақиқлаш, ҳисобварақларни блоклаш) мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар ўз кучида қолади. Келажакда қарздорнинг мол-мулки ёки маблағлари борлиги аниқланса, мажбурий ижро ҳаракатлари қайта тикланади. @platformauzb
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily