View in Telegram
platforma.uz
Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурҳонов давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этишни таклиф этмоқда. Унга кўра, мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг…
Мана шунга ўхшаган "лалми гурунг"лар одамнинг тилини қичитворадида. Кел, қўй, индама, салбий фикр ёзма, сен ҳам садоқатли фуқаро бўл, деб ўзингни тергайсан, аммо бу каби ҳаракатлар одамда энди куртаклаётган садоқатниям ўлдиради. Хўш, коррупцияга мойиллик кимда бўлмаслиги мумкин?! Одамнинг кулгисини қистатади булар. Ундан кўра, мойиллиги йўқларни қидириш осонроқмасми? Бугун пора олмаётган, иқтисодий бузмакорлик қилмаётган кўпчилик мулозим азбаройи ҳалоллигидан эмас, бунга имконияти йўқлиги ёки уқувсизлигидан "пок"лар қаторида турган бўлиши мумкин. Ҳолбуки, жамиятда ноҳалол бўлсада тез бойиб кетишга бўлган тийиқсиз иштиёқ, шукрки, кундан-кун гуркирамоқда. Халқ билиб айтганидек,  туғруқхонадан то қабристонгача барча мардумнинг кўзи қўлларга қараган. Тўғри, ҳалол одам йўқ дейиш нотўғри. Аммо бу жуда кам фоизни ташкил қилади, бизнингча. Шунинг учун бош аксилкоррупциячимиз масалага ечимни терс томондан қўйса ҳам бўлаверарди. @platformauzb
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily