View in Telegram
Фахриёр
* * * Дунёнинг камини муҳаббат билан тўлдирмоқ истаган малика – гулбахт, сотиб ололмайман муҳаббатингни меросдан бенасиб мен бир валиаҳд. Тортиб ололмайман муҳаббатингни, шамширни ой қилиб фалакка осдим. Тилаб ололмайман муҳаббатингни, сувсиз ҳовучимни шўрхоклар босди. Йиғлаб ололмайман муҳаббатингни, кўзим косалари аёқ бўлгандир. Кулиб ололмайман муҳаббатингни, юзим зардларида кулги сўлгандир. Юлиб ололмайман муҳаббатингни, қўлларим армонга томирлаб кетган. Истаб ололмайман муҳаббатингни, истаклар жон каби бўғзимга етган. Куйиб ололмайман муҳаббатингни, қақнус эдиммики, кулдан тўрасам? Суйиб ололмайман муҳаббатингни, мен адо бўлганман, кўнгил сўрасанг. Тепиб оёқости қилди бу юрак, ерларга киритиб юборди мени. Эртан баҳор келса, кўкариб чиқсам, ўшанда севарман, эҳтимол, сени. 2000 йил 6 март
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start