View in Telegram
1865 йилдан кейин Буюк Британияда ишланган хариталар ва глобусларда Ўрта Осиё минтақаси ­“ТУРКИСТАН” деб кўрсатилган. Чунки руслар босқинидан сўнг “Ўзбекистон” тарихий атамаси мустамлакачилар томонидан муомаладан чиқарилган, губернаторлик тузилиб, харита ҳамда глобусларда Ўрта Осиё минтақасига нисбатан “Туркистон” номи ишлатила бошланган. Хуллас, ХVI–ХVIII асрларда Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий тараққиётнинг турли босқичларида турган. Дашти Қипчоқдан келган кўчманчи ўзбек қабилалари ХVI асрдан бошлаб минтақада сиёсий ҳокимиятга эга бўлган. Улар маҳаллий туркий тилли ўтроқ аҳолининг юксак маданияти ва адабий тилини қабул қилиб, Темурийлар ва улардан олдинги туркий сулолаларнинг давлатчилик анъаналарини давом эттирган. Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли уларнинг этник номи билан атала бошлаган. ХVI–ХVIII асрларда ўзбекларнинг яхлит ҳудуди, ягона ёзма адабий тили ва маданияти мавжуд бўлган. Шунинг учун ўша даврнинг сиёсий хариталари ва глобусларида бу мамлакат Usbeck, Usbekia ва Özbegistan деб аталган. Демак, “Ўзбекистон” топоними ХVI–ХVIII асрларда ва ҳатто 1865 йил, яъни руслар истилосига қадар Турон ва Туркистон номлари билан маънодош сифатида бутун Ўрта Осиё минтақасига нисбатан қўлланилган. Демак, “Ўзбекистон” топоними бутун Ўрта Осиёнинг тарихий номларидан бири бўлган, деб ҳисоблашга тўла асос бор. Чунки жаҳон тарихий географиясида мазкур атама 1865 йилга қадар 365 йил давомида Турон ва Туркистон сингари бутун Ўрта Осиё минтақасига нисбатан макротопоним сифатида ишлатилган. Шу билан бирга, ўша даврда “ўзбек” атамаси ҳам бирлаштирувчи этносиёсий ва этномаданий маънога эга бўлиб, Ўрта Осиёда яшовчи барча халқлар учун суперэтнос вазифасини ўтаб келган. Шамсиддин КАМОЛИДДИН, тарих фанлари доктори, Ориентал университети профессори “Ватан” журналининг 4-сонидан олинди
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily