View in Telegram
Фахриёр
ТУНГИ ТИЛАКЛАР Маҳбубага Фалакнинг кўзлари менсирар - хунхор, Мен қаён гизланай, ғам дашти ҳамвор, Бир кунда паймонам тўлади минг бор, Бир аёл сипқорар уни кечалар, Ичганлари нур бўлсин унинг! Қайтадан оёққа тураман минбаъд, Бозорга солади бозургон қисмат, Набийларга талош бўлган мен - уммат, Бир аёл кунимга ярар нечалар, Қайғулари кўр бўлсин унинг! Аёлни йиғлатиб, мени кулдириб, Қобирғам синдирса момогулдирак, Кўксимда қарсиллаб очилса юрак, Унга тортиқ этсам мисли чечаклар, Кўзёшлари дур бўлсин унинг!
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start