View in Telegram
КИМЛАНИШ Сен кимсан – гуноҳин парвариш этган, муҳаббат ўрнига, савоб ўрнига? Сен кимсан – севгиси дунёдан ўтган валекин келмаган кутган хўрлиги? Сен кимсан – на дўст, на душман орттирмай фақат изтироблар билан овунган? Сен кимсан – умрининг тонгин оттирмай худога қадрлар тилаб товунган*? Сен кимсан – ўн саккиз мингта оламдан ҳеч бирининг кўзи учмаган кутиб? Сен кимсан – куярга ғами таланган, ўлмаган – умиди дунёдан ўтиб? Сен кимсан – кўнглини тошларга уриб чинни қисматини чил-чил синдирган? Сен кимсан – йиғлаган кулиблар турин, сен кимсан – кўзёшдан шеърлар ундирган? Сен кимсан – қараши терсу тескари, на дўст, на душманга ўр ёғин берган? Сен кимсан – бир осийлигин эскартиб, хижолатдан кириб кетмаган ерга? Сен кимсан – ўзини дунё устига кул мисол аёвсиз сочган, совурган? Сен кимсан – унут бир суйги тусдаги юрагини армон билан қовурган? Сен кимсан – на гулга шафқатни билган, туйғулар қонини муттасил тўккан? Сен кимсан – кимлигин билмаган билга, қай гулнинг ёдига кўзёшдай чўккан? Сен кимсан – топмаган тақдир ахтари(б), Сомон йўл чанглари оралиғидан камайиб борган сай бахтнинг хатари кўнгилнинг тун каби қоралигидан? Сен кимсан – саволдан ўзга дарди йўқ, саволи – «кимарса», жавоби – «нима»? Сен кимсан – кўз ёши билан қорни тўқ, жавобсиз суйгиси шунча ваҳима? Сен кимсан – дунёга саволлар бериб, ўрнига муҳаббат излаган телба, Тугаб бораётган кўнгил теримин бошдан бошламоқни истаган келбат? Сен кимсан – тани инс, хаёллари – жин, муаллақликларда қотган тўрғайдай? Сен кимсан – умидин эшшакдай миниб, гўштини ҳаромга чиқарган дайди? Сен кимсан – қаю бир қаторларда бор, Не норсан, не зорсан, не хорсан, не дор? Сен кимсан – на шоир ва на Фахриёр, Не савол, не завол, не дард, не барор? Сен кимсан?.. 2002-2003
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily