Пискент туманида яшовчи ижодкор шоир Ёрқинжон томонидан тайёрланган шеър, катта умидлар билан Пискент тумани учун ўзгаришлар киртишга ҳисса қўшса ажабмас.
-Кечирасиз, бу ерда нима бўлаётганини айтиб юбора оласизми? -Соқол қўйган эркакларнинг соқолини олиб ташлаяпмиз. -Во ажаб! Наҳотки?! -Нега ҳайратланяпсан? Тинчликми? -Соқоли бор аёллар ҳам бормикан? -Йўқ, жиннимисан? Аёллар соқол қўймайдику! -Ҳа, мен ҳам шуни айтаяпманда.....
Ҳаммага ҳам тегиб кетмаслигини илтимос қилиб қолар эдим. Гап эгасини топади.....
«Пискентга ҳам кимдир келсин»
Кимдир келса, йўлларимиз асфальт бўлар, Қор ёғса ҳам атрофимиз гулга тўлар. Иш ёқмаслар виждон билан меҳнат қилар, Айтинг, дўстим, Пискентга ҳам кимдир келсин.
Эски бино эскиликча қолиб кетди, Йўлларимиз чуқурларга тўлиб кетди. Қанча одам, ҳайдовчилар ўлиб кетди, Айтинг, дўстим, Пискентга ҳам кимдир келсин.
Шифо излаб шифокорга борар бемор, Уйқисраб кутиб олар бир шифокор. Юзларида на нури бор, шундай беор, Айтинг, дўстим, Пискентга ҳам кимдир келсин.
...Ular ketmas, ular uy qurgan, Sotib olgan qo'y, echki, uloq. Orzulari gullab ulgurgan, Umidlari chiqargan quloq. Ular dunyo tashvishlarini, Chaynaydilar uzoqdan uzoq. Ular yirtiq kovushlarini, Avaylaydi o'zidan ko'proq. Va baht degan sariq qushlarga, Yasaganlar umrdan tuzoq. Tuzog'iga qayg'u ilndi, Bahtni tuta olmadi biroq....
🎙🎙🎙 Shukrullaeva Zarnigor Muhlisamiz tomonidan ijro qilinpti. Avvalo ijodkorning ijodiga bo'lgan e'tibor eng katta iltifotdir. Singlimizning ijodiga ham ulkan zafarlar tilab qolaman. 🎼🕊🎼🕊🎼🕊
Said: "Mening qishlog‘im, mening mahallam, mening uyim. Rizqni qayerda terishimizdan qat’i nazar, biz baribir qaytib keladigan va doimo shirin xotiralarimizda muhrlanadigan joy – bu o‘zimiz tug‘ilib o‘sgan makonimizdir."