View in Telegram
Yorqinjon| she'rlari•
✍
«Болалик касри» 2 Зинонинг отини муҳаббат қўйдим, Дунёни ўлчадим қулочим билан. Ишқий сарҳушликни ёшликка йўйдим, Ва Шундай яшади сарҳушдек танам. Ва Шундай онгимга муҳрлаб қўйди, Севсанг, севипсанда битта жанонни. Номусни бўғзидан пичоқсиз сўйди, Ва шунга ундади бутун жаҳонни. Ҳаммани алдашди, тўқилди эртак, Аёлни эркаклар сафидан топди. Бошини эгмаган шарафли эрнинг, Шарафсиз боши йўқ кимсалар чопди. Мен ашъор тўқидим, жамолин мақтаб, Қиёсин сиғдирмай еру кўкларга. Суқланиб қарадим, иффатни сақлаб, Панада беркиниб юрган қизларга. Шунда ҳам ўзимни айладим ғолиб, Шунда ҳам айбимга бўлмадим иқрор. Қочаман, ўзимни ҳар кўйга солиб, Билсам ҳам, ичимда ҳақиқат бисёр. Яна назар солсам яқин ўтмишга, Менда қолиб кетган улар таъсири. Фурсатим бор эди илм олишга, Буларнинг ҳаммаси болалик касри. Мен такрор айтаман: бизни алдашди, Дўстим, ишлайвергин, нон-тузингни еб. Ўмочни тутқазиб бизни ҳайдашди, «Ўқисанг, олим бўлиб қолармисан?» деб. Зинонинг отини муҳаббат қўйдим, Гарчи зино бўлиб қолаверса ҳам. Шеърларда курашиб чарчадим, тўйдим, Бизни алдаётган мунофиқлардан. Ёрқинжон
✍️
https://t.center/Yorqinjon_shoir
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start