View in Telegram
Yorqinjon| she'rlari•
✍
Ҳаёт ташвишлари қаддимни эгса, Бошимга ғавғолар кетма-кет келса, Дўстим деганларим ғаним бўб чиқса, Ёнимда онамдан бошқаси қолмас. Отамдан бошқаси далда бўлолмас. Қалбимнинг азоби битмаса ҳануз, Баҳорим келмаса, тугамаса куз. Мен билан ёнма-ён туриб, юзма-юз, Ёнимда онамдан бошқаси қолмас. Отамдан бошқаси далда бўлолмас. Тошларга урилса адашган бошим, Азобга етмаса сабр-бардошим. Асло тўхтамаса кўзимда ёшим, Ёнимда онамдан бошқаси қолмас. Отамдан бошқаси далда бўлолмас. Айлансам гадога, тахтимдан тушиб, «Чарчадим,» десам ҳам, шахтимдан тушиб, Мендек нодон учун ўзидан кечиб, Ёнимда онамдан бошқаси қолмас. Отамдан бошқаси далда бўлолмас. Йиртилган тўнимнинг ямоғи ҳам йўқ, Санасам, дардимнинг саноғи ҳам йўқ. Менга кураш дея қилиб турар дўқ, Ёнимда онамдан бошқаси қолмас. Отамдан бошқаси далда бўлолмас. Сарсона бўлибман меҳрибон излаб, Ўзимни сен дебман, ҳаммани сизлаб. Яшайди мен учун бир бахтни кўзлаб, Ёнимда онамдан бошқаси қолмас. Отамдан бошқаси далда бўлолмас. Жўшиб кетса ҳамки томирингда қон, Ғамларинг сен билан яшаса мудом. Асло унутмагин, шоир Ёрқинжон, Ёнингда онангдан бошқаси қолмас. Отангдан бошқаси далда бўлолмас. Ёрқинжон
✍️
https://t.center/Yorqinjon_shoir
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start