Тарих
Бу кеча эди, бугундан яхши,
Бугунги кун учун мустаҳкам қалқон.
Ватан деб курашган қулликка қарши,
Эрк учун жонидан кечгандир бобом.
Келажак
Ё порлоқ боши берк кўча,
Бобомнинг меҳнатин зоя этган эл.
Ватан деб яшар у, лекин заррача,
Ўкириб овозин чиқармаган шер.
Ҳасрат
Ҳалқумга тиқилган инсон,
Овозин чиқариб, ҳақни айтолмас.
Нафас олиб турар узилмаган жон,
Арзини айтса ҳам, тирик қайтолмас.
Ёрқинжон ✍️https://t.center/Yorqinjon_shoir