View in Telegram
"Зулмга қарши нидо" Оҳларинг оламни қўзғатди, Қуёшинг зулматдек ҳар куни. Диндошинг яшайди узлатда, Қулоғи эшитар чиқмайди уни. Овозинг борича бақирсанг, Чақирсанг ёрдамга чақирсанг. Бир мўмин ўлароқ бормадим, Қонинга беланиб ётурсанг. Мен яна шаробдан бўлдим маст, Амалим бошқаю, айро дил. Яшайман ҳаётга қасдма-қасд, Эй шоир, айтаман: товба қил. Фаластин байроғин кўтариб, Тинчлик деб оламга сольсанг жар. Золимнинг зулмини тўхтатиб, Озодлик сўзини айтолсанг. Қўлимга кетмонни оламан, Аёвсиз чопаман ер бошин. Тирикман, лек ҳар кун ўламан, Ер учун тортдими ёв қўшин. Гўдаклар кўзидан оққан ёш, Бас қилиб, юзидан тинолсанг. Бу ҳаёт бунчалар бағритош, Йиғлаб ҳам бир вақтда кулолсанг. Биз нурли шишанинг ортидан, Сени жим томоша қиляпмиз. Бу синов барчаси Аллоҳдан, Сен учун тинчликни сўраяпмиз. Юракда ҳар куни ғалаён, Қўрқитар гар уни чиқарсанг. Ўзга бир чорам йўқ дуодан, Фақат сен кечирсанг, кечирсанг. П/с Қорним тўқ, устим бут бўлдида, Ишим йўқ дунёнинг ғамидан. Лек, дўстим, бир сўзни унутма, Тортгаймиз ўлимнинг тамидан. Ёрқинжон ✍️ https://t.center/Yorqinjon_shoir
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily