10,000 соат қоидаси..Биз такси соҳасида иш бошлаганимизда, Индияда Зафар ака билан келган ғоядан амалий татбиққача бўлган жараён куп вақт талаб қилди. 100 та машина сотиб олиш ва уларни тўлиқ автоматлашган ERP тизимида ишлайдиган компанияга айлантириш учун бир йилдан кўпроқ вақт керак бўлган эди. Ўша вақтларда
GM дан машина харид қилишнинг ўзи йиллаб кутишни талаб қиларди.
Технология бизнесидан такси бизнесига ўтиш, айниқса, такси парклари эгалари ва ҳайдовчилар билан ишлаш жараёни жуда қизиқ ва мураккаб эди. Менинг IT соҳасидаги одам сифатида такси бизнесини ичига кириб ўрганишимга асосий сабаб — бозордаги талабнинг катталиги ва соҳанинг ноэффективлиги бўлди.
2013 йил февраль ойида 100 та машина рейсга чиққанида биз кўплаб янги муаммоларга дуч келдик. Масалан:
- Машиналарнинг эҳтиёт қисмларини ўғирликдан ҳимоя қилиш.
- 200+ ҳайдовчини ёллаш ва иш жараёнини йўлга қўйиш.
- Ҳар куни машиналарни икки марта сменага чиқариш.
- Корпоратив сотув бўлимларини ташкил этиш.
- Ҳайдовчиларнинг норозиликларини ҳал қилиш ва улар билан музокаралар ўтказиш.
CityTaxi компаниясига асос солганимизда, бозордаги асосий муаммолардан бири — час-пикларда машиналарнинг етишмаслиги ва такси мижозга 45-55 дақиқада етиб бориши одатий ҳолат экани эди.
MyTaxi ни ишга туширганимизда, машиналар 20-25 дақиқа ичида мижозга етиб бора бошлади. Бу мижозларни ҳайратда қолдирди: машиналар тез етиб боришарди ва мижозларни қўнғироқсиз топа бошлашди. Хозир мижозлар сабри 5-10 минут ва бу нормал холат.
7 йил (15.000 соат) актив такси сохасида булдим.
Ҳар қандай бозорда мижозларни ҳайратлантирган хизмат ёки маҳсулот вақт ўтиши билан нормага айланади, талаблар эса доимо ошиб бораверади. Биз учун энг қизиқ йўналиш — бозор (маркетплейс) самарадорлигини
алгоритмлар орқали ошириш эди.
Ҳар доим муҳим метрикаларни кузатиш учун дэшбордлардан фойдаланардик. Шу тажрибани
Express24 ни ишга туширар эканмиз, биринчи кунданоқ қўллаганмиз.
Ресторанлар ва мижозлар зичлиги маркетплейс самарадорлигини ошириб, етказиб бериш вақтини қисқартиришини кузатдик. Алгоритмлар орқали қуйидаги жараёнларни назорат қилардик:
- Курьернинг ресторанга бориш вақти.
- Ресторанда кутиш.
- Мижозга етказиб бериш
ва яна 100 га якин бошка метрикалар
Бу вақтни секундларга қисқартириш орқали курьерларга кўпроқ буюртмаларни бажариш имконини берганмиз. Овкат етказиш сохасидан 2017 йил бошидан хисобласам 8 йил ишлабмиз (16500 соат)
Хозирги йўналиш: Юк ташиш логистикаси Ҳозир биз логистика соҳасидаги маркетплейс муаммоларини ечиш устида ишлаяпмиз. Юк ташувчилар турли брокерлар ва юк доскаларидан (loadboards) юклар олади, лекин қарор қабул қилишда кўплаб параметрларни ҳисобга олишга тўғри келади.
Бу жараённи кўпчилик
тажриба ёки
интуиция деб аташи мумкин. Хозир бизнинг қизиқишимиз шу масалани фақат
алгоритмлар орқали эмас, балки сунъий интеллект (AI) ёрдамида ҳал қилиб, биз билан ишлайдиган компанияларни бозорда самарадорроқ қилишга қаратилган.
Бу соҳадаги ечимларни тўлиқ ривожлантириш учун, аниқ, ҳали 10,000 соатдан ортиқ вақт сарфлашимизга тўғри келади.
Нима демокчиман, ихтиерий сохада сал тузукрок иш килмокчи булсангиз узокрок горизонтда план килинг ва
Малколм Гладуэлл айтганидаек у сохада 10,000 соат вакт ишлатинг.
@paiziev24