17-модда. Жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги
Жиноят содир этгунга қадар ўн олти ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахслар жавобгарликка тортиладилар.
Жиноят содир этгунга қадар ўн уч ёшга тўлган шахслар жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганликлари (
97-модданинг иккинчи қисми) учунгина жавобгарликка тортиладилар.
Жиноят содир этгунга қадар ўн тўрт ёшга тўлган шахслар ушбу Кодекс
97-моддасининг биринчи қисми,
98,
104 —
106,
118,
119,
137,
164 —
166,
169-моддалари,
173-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари,
220,
222,
247,
252,
263,
267,
271-моддалари,
277-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар учун жавобгарликка тортиладилар.
Ушбу Кодекснинг
122,
123,
125-1,
127,
127-1,
128-1,
144,
146,
193 —
195,
205 —
210,
225,
226,
230 —
232,
234,
235,
279 —
302-моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун жиноят содир этгунга қадар ўн саккиз ёшга тўлган шахслар жавобгарликка тортиладилар.
Ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар жиноят содир этган шахслар умумий қоидаларга мувофиқ ва ушбу Кодекснинг Умумий қисми олтинчи бўлимида назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда жавобгарликка тортиладилар.
@jinoyatkodeksi_uz