118-модда. Номусга тегиш
Номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш —
уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Номусга тегиш:
а) икки ёки бир неча шахсга нисбатан;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд илгари ушбу Кодекснинг
119-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан;
г) ўлдириш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, —
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Номусга тегиш:
а) шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда;
б) яқин қариндошга нисбатан;
в) оммавий тартибсизликлар қатнашчиси томонидан;
г) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
д) оғир оқибатларга олиб келган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш —
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz